Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитаси ахборот хизмати унинг раиси Беҳзод Мусаев номидан тарқатилаётган фейкларни фош этувчи расмий баёнот эълон қилди.
 
Баёнотда маълум қилинишича, Facebook ижтимоий тармоғида BBC видеолавҳаси тагида Ўзбекистон ДСҚ раиси номидан шарҳ қолдирилган.
 
Ахборот хизматининг расмий баёнатига кўра ДСҚ раиси Беҳзод Мусаев Facebookда унга тегишли аккаунти мавжуд эмас, ва бу шарҳ фейк аккаунт номидан қолдирилган.
 
«Шуни эслатамизки, туҳмат ва ишбилармонлик обрўсини бузиш қонун билан таъқибланади. Шу муносабат билан ДСҚ раҳбарияти Facebook раҳбарияти ва тегишли давлат органларига сохта исмлар ортида беркинган одамларни шахсини аниқлаш учун мурожаат қилади», ғ дейилган баёнотда.
 
Турли солиқларга тегишли масалалар тўғрисида раиснинг қабулига ёзилиш мумкин ва раис ҳар бир ариза берган одам билан шахсан учрашишга тайёр, деб ёзади  ДСҚ Ахборот хизмати.