Хавфли резина

Таносил касалликлари, режалаштирилмаган ҳомиладорлик, анафилактик шокка олиб келадиган аллергик реакциялар – буларнинг барчаси Тошкент дорихоналарида очиқ савдода бўлган CONTEX контрафакт презервативларидан фойдаланишнинг эҳтимолий натижаларидир.

CONTEX резина буюмлари контрафакт маҳсулот эканини Anhor.uz  нашрига Дори воситалари, тиббиётда қўлланадиган буюмлар ва тиббий техникани экспертиза қилиш ва стандартлаштириш давлат марказида тасдиқлашди.   

Марказ сайтида оригинал буюм ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган. CONTEX маҳсулотининг рўйхатга олиш рақами: TB/X 00076/03/15 27/03/15. Ишлаб чиқарувчи – LRC Products Ltd. UK, Буюк Британия. «CONTEX» контрафакт қутисида  рўйхатга олиш рақами ҳақида қўшимча маълумот йўқ. Бу фойдаланувчиларга зарар келтириши мумкин бўлган контрафакт маҳсулотнинг яққол тасдиғидир. 

МДҲ мамлакатлари учун CONTEX бренди остидаги презервативлар SSL International компанияси томонидан чиқариларди, бироқ 2010 йилда уни Reckitt Benckiser компанияси “ютиб юборади”. Reckitt Benckiser компаниясининг офисида Anhor.uz журналистига ушбу фактлар бўйича ўз тергов иши бошланганини маълум қилишди.

Қандай фарқлаш мумкин

Контрафакт маҳсулотни аниқлаш учун унинг ўрамини диққат билан ўрганиш керак – сифатсиз полиграфия, ёзувлардаги хатоликлар, масалан: “COИTEX”. Шунингдек ўрамда одатда истеъмолчилар учун тушунарсиз бўлган ва улар текшира олмайдиган бошқа сохта маълумотлар ҳам бўлади. 

Сифатсиз полиграфия. Контрафакт презервативларнинг ўрамига «3 презерватива проверено 3Лектроникой» (3 та презерватив электроника ёрдамида текширилди) деган ёзув бўлади. Улар электроника ёрдамида текширилмайди ва уларни ишончли ҳимоя воситаси деб бўлмайди. Контрафакт презервативларда товар белгиси логотипдан ташқарида жойлашган, асл маҳсулотда эса бунинг тескариси. Шунингдек қутининг орқа томонидаги нотекис босилган сўзларга ҳам эътибор қаратиш лозим. Масалан, мана бунисида «Зарегистриров анов МЗРФ» деган ёзув бор.
Контрафакт қутининг ён томонида contex-condom.ru сайти ҳақида маълумот бўлади, одатда унга кириб бўлмайди. Унда кўрсатилган «АВК ПОЛИФАРМ» компанияси эса расмий дистрибьютор компанияси эмас.

Пастки томони. Унда рўйхат гувоҳномасининг санаси ва рақами бўлиши керак. Бизнинг ҳолатда контрафакт маҳсулот гўёки Россия соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтган. Федерал назорат хизматининг маълумотларига кўра, Россия соғлиқни сақлаш соҳасида  бундан рўйхат гувоҳномаси мавжуд эмас. Бунинг устига контрафакт қутида рўйхат гувоҳномасининг санаси кўрсатилмаган.

Ўз навбатида асл презервативларнинг рўйхат рақамида нафақат рақамлар, балки ҳарфлар ҳам бор.

Кўламлари

Тошкентнинг учта дорихонасидан назорат харидлар амалга оширилди. Шунга қарамасдан, дорихоналар маълумот хизмати орқали излаш ишлари тармоқли дорихоналар ҳам контрафакт презервативлар савдоси билан шуғулланишини кўрсатди.

Асл Contex презервативларининг нархи 12 минг сўм (ўрамида 3 дона), контрафакт маҳсулотнинг нархи эса 3-7 минг сўмни ташкил қилади. Онлайн ресурслар орқали дорихоналар бўйлаб излаш бундай маҳсулот билан нафақат Тошкентда савдо қилишларини кўрсатди.

Тахминий улгуржи етказиб берувчи

Дори-дармонлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи Malxam Servis компаниясининг прайс-варақасида ишлаб чиқарувчи мамлакат сифатида Таиланд кўрсатилган, бироқ ишлаб чиқарувчининг ўзи кўрсатилмаган. Айтиш жоизки, асл Contex  маҳсулоти Буюк Британияда ишлаб чиқарилади.  

Улгуржи етказиб берувчи презервативларни қандай нархларда сотаётгани ҳам қизиқарли. Маҳсулотнинг улгуржи нархи 5280 сўм бўлиши шарти билан (Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан савдо устамаси харид нархининг 15% дан ортиқ бўлмаслиги керак) унинг якуний нархи 6000 сўм атрофида бўлади, бу бозор нархидан икки баравар арзон.

Тошкент дорихоналарида контрафакт ва контрабанда маҳсулотларининг сотилиш муаммоси бир неча бор ОАВ ва ижтимоий медиаларда кўтарилган эди. Февраль ойида Anhor.uz  нашри Қозоғистондан контрабанда йўли билан олиб келинган инсулин савдоси ҳақида ҳикоя қилганди, бироқ Ўзбекистонда дорихоналар фаолиятини назорат қилиш билан боғлиқ вазият ҳамон ҳал этилмасдан қолмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.