Термизда одамлар автомобилга шартнома тузиш учун қоплаб пул билан келди (фото)
Термиз шаҳрида “General Motors Uzbekistan” автомобилларини харид қилиш учун шартнома тузишга келган одамларнинг фотосуратлари тармоқда пайдо бўлди. Уларда банк ва автосалонлар ёнида қоплаб пул кўтариб олган одамлардан иборат навбатлар акс этган:
Олдин хабар берилганидай, 6 августдан бошлаб республика автосалонларида маҳаллий автомобилларни миллий валютага сотиш учун шартномалар берила бошланди. Худди шундай навбатлар Тошкент шаҳрида ҳам кузатилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар