МИБ Мўйноқ туман бўлими томонидан қарздор ташкилотдан 30 млрд солиқ қарздорлиги ундирилди

Барчамизга маълум, 24.11.2020 йилда президентимиз томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ПФ-6118-сонли Фармони имзоланиб, Мажбурий ижро бюроси ва мутасадди ташкилотларга бу йўналишда ҳамкорликда амалга ошириладиган қатор вазифалар белгиланди.

Бу борада, Бюро органлари томонидан ишлар янада жадаллаштирилиб, ижро ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш, шу жумладан солиқ қарздорликларини ундириш ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Мўйноқ туман бўлими иш юритувида, қарздор “ERIELL O.S.M.E” DMCC дан 30 млрд. 761,1 млн. сўмлик солиқ қарздорлиғини ундириши билан боғлиқ  жами 5 та ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси бўйича ижро ҳужжати келиб тушган куннинг ўзида ижро иши юритуви қўзғатилган.

Битта қарздорга нисбатан қўзғатилган мулкий тусга эга бўлган бир нечта ижро ҳужжати бўлганлиги сабабли, қарздор ташкилотга нисбатан қўзғатилган ижро иши юритиши, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 25 моддасига асосан йиғма ижро иши юритишга бирлаштирилди.

Мажбурий ижро харакатлари давомида, қарздор ташкилотнинг банк ҳисоб рақамларидаги барча ҳисоб рақамларига “МИБ Ижро” дастурий таъминоти орқали таъқиқ ва инкассо топшириқномаси қуйилиб, қарздорнинг балансида мол мулк ва автотранспорт воситалари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида мутасссади ташкилотларга сўровномалар юборилди ҳамда мол-мулклари аниқланди.

Шундан кейин, жорий йилнинг 24 ноябрь куни, қарздорнинг маъмурий биносида жойлашган 2 та хонаси, балансида мавжуд бўлган офис жиҳозлари ва 3 та автотранспорт воситалари хатловга  олинди.

Натижада, жорий йилнинг 30 ноябрьда қарздор “ERIELL O.S.M.E” DMCC дан давлат фойдасига 30 млрд. 500 млн. сўмлиқ солиқ қарздорлиги Давлат бюджетига амалда ўндирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.