Хоразм вилояти сифатли таълим мавжудлиги ўлчанилганидан сўнг энг яхши натижаларни кўрсатди

Хоразм вилояти сифатли ўрта таълимга эга бўлишдаги тенгсизлик  кўрсатгичи бўйича рейтингда биринчи ўринни эгаллади. У, хусусан, таълим шароитлари сифатини баҳолаш мезонлари бўйича мамлкатдаги энг юқори кўрсатгичларидан бирини намойиш этди. Сифатли таълим олиш имконияти бўйича энг аянчли аҳвол Тошкент вилоятида мавжуд.
 
Сифатли таълим олиш имконияти тенгсизлиги индекси (Index of Disparity in Access to Quality Secondary Education IDAQSE) Марказий Осиё мамлакатлари учун «PaperLab» ЖФ бошчилигидаги трансчегаравий гуруҳи томонидан махсус ишлаб чиқилган.  Унинг асосини давлатлар бевосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бир қатор расмий равишда ўлчанган кўрсатгичлар ташкил этади. Ўзбекистон учун кўрсатгичлар уч гуруҳга бўлинади: “таълим шароитлари” , “таълим акторлари” (таълим берувчилартарж.), “ИКТ дан фойдаланиш имконияти”.  


 
“Таълим шароитлари” мезонига учта кўрсатгич киради: уч сменали таълим берувчи мактабларнинг улуши; авария ҳолатидаги мактабларнинг улуши; ҳожатхоналари ҳовлида жойлашган мактабларнинг улуши. Ушбу кўрсатгичлар бўйича энг аянчли аҳвол Сирдарё вилоятида мавжуд. Пойтахт эса, акс ҳолда, сифатли таълим олиш учун энг яхши шароитларга эга.  
 
«Таълим акторлари» мезони тўртта кўрсатгични қамраб олган: олий маълумотли ўқитувчиларнинг улуши; ҳар бир олий маълумотли ўқитувчига тўғри келадиган ўқувчилар сони; ўқитувчининг ўртача иш ҳақининг минтақадаги ўртача иш ҳақига нисбати; ўқишни давом эттирган 11 синф битирувчиларнинг улуши. Бу кўрсатгичлар гуруҳида асосий аутсайдер – Тошкент вилояти, лидер эса Жиззаҳ вилояти.
 
“ИКТ дан фойдаланиш имконияти” кўрсатгичи тўртта кўрсатгичдан иборат: интернетга чиқиш имконияти бор мактабларнинг улуши; Ҳар бир мактаб компьютерига тўғри келадиган ўқувчилар сони; минтақадаги ўртача иш ҳақи ва интернет хизматлари нарҳи нисбати; минтақадаги ўртача иш ҳақи ва энг арзон ноутбук нарҳи нисбати. ИКТдан фойдаланишнинг энг яхши имкониятини Навоий вилояти кўрсатди, энг ёмон аҳвол Самарқанд вилоятида.   
Индекс «Марказий Осиё мамлакатларидаги таълим тенгсизлигининг янги қирралари: муаммоларни ўлчашдан сиёсатларни ўзгартиш сари» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган. Тадқиқот мазмуни муаллифларнинг нуқтаи назарини акс эттиради ва донорнинг нуқтаи назарига тўғри келиши шарт эмас. Лойиҳанинг медиашериги MediaNet ҳалқаро журналистика маркази. 

Илова

Минтақалар Таълим шароитлари Таълим акторлари ИКТдан фойдаланиш имконияти Учта мезон бўйича жами
Андижон вилояти 74,8 59,3 69,1 67,7
Бухоро вилояти 76,8 64,8 77,1 72,9
Жиззаҳ вилояти 51,7 71,7 72,9 65,4
Қашқадарё вилояти 70,3 53,5 75,6 66,5
Навоий вилояти 72,8 63,7 83,6 73,4
Наманган вилояти 68,2 68,7 72,5 69,8
Қорақалпоғистон Республикаси 72,2 69,3 77,9 73,1
Самарқанд вилояти 70,2 61,5 65,8 65,8
Сурҳондарё вилояти 61,6 54,3 70,7 62,2
Сирдарё вилояти 47,0 65,9 73,9 62,3
Тошкент 96,6 50,0 66,5 71,0
Тошкент вилояти 63,3 44,3 78,0 61,9
Фарғона вилояти 77,6 66,4 67,9 70,6
Хоразм вилояти 91,8 68,3 75,4 78,5
Ўзбекистон 70,7 56,6 75,1 67,4

барча позициялар учун максимал – 100 балл

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.