Қирғизистонни газ масаласи ташвишга соляпти

Қирғизистонни газ масаласи ташвишга соляпти

Ўзбекистондан газ етказиб бериш масаласини айрим ҳолатларда ҳаддан ташқари сиёсийлаштириб юборган Қирғизистон ушбу муаммода Қирғизистон ҳукуматининг ўзи айбдор эканини тушуниб етмоқда.

Қирғизистон томони қўшниларини хабардор қилмасдан ва мулкдорнинг ўзгариши қандай оқибатларга олиб келишини ўйламасдан туриб “Қирғизгаз” ОАЖни сотишга шошилди, деб ҳисоблайди ушбу мамлакат Энергетика ва саноат вазирлиги ҳузуридаги кузатув кенгашининг аъзоси Калича Умуралиева. Бу ҳақда “Нефть России” нашри маълум қилади.  

 «Ўзбекистон газ етказиб беришни тўхтатганига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади, чунки энди газни “Газпром” қиёфасида Россия томони олади, Ўзбекистонда эса у билан газ етказиб бериш тўғрисида шартнома йўқ», – дейди К. Умуралиева.
 
«Энди «Газпром» Ўзбекистон билан тил топиши ва шартномалар тузиши керак. Ёки унинг ўрнига Қозоғистон билан мамлакат жанубига газ етказиб бериш тўғрисида келишиб олиши лозим», – дея хулоса қилади Умуралиева.
 
Қайд этиб ўтамиз, “Қирғизгаз” ОАЖ қирғизистонлик истеъмолчиларни табиий газ билан таъминлаш бўйича барча функцияларни бажарувчи ягона монополия эди. Кейин эса ушбу газ тақсимловчи компанияни “Газпром” $1 га сотиб олди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.