27 октябрдан пойтахтдаги турар жой биноларига иссиқлик бериш бошланди

27 октябрдан пойтахтдаги турар жой биноларига иссиқлик бериш бошланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг жорий йил 24 октябрдаги 868-сонли қарорига асосан пойтахтнинг ижтимоий соҳа объектларига 25 октябрдан, турар жой биноларига 27 октябрдан иссиқлик беришга киришилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий сайтида хабар берилади.

Мазкур қарорда “Тошкент иссиқлик электрмаркази”, “Тошкент иссиқлик маркази”, “Тошиссиққуввати”, туман ҳокимликлари ва Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасига ҳамкорликда иссиқлик манбалари, энергия билан таъминловчи, уй-жойлардан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан туман ҳокимликлари назорати остида иситиш мавсумини сифатли ўтказиш, барча  истеъмолчиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказилишини таъминлаш юклатилган.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.