Пенсионерларнинг пулини ўзлаштирган фирибгарлар…
Бухоро вилоятининг Вобкент туманида ишловчи 2 та почтачи 118 нафар пенсионернинг умумий миқдори 13 млн.сўмни ташкил этувчи нафақа пулларини ўзлаштириб олди.
Фирибгарлар қуйидаги схема бўйича ишлаган: газета киоскасида квитанциялар бланкини сотиб олишган ва пенсионерларни мавжуд бўлмаган қарзларини тўлашга мажбур этишган.
Улар қонуний ишлаётгани ҳақида кекса кишиларда шубҳа туғилмаслиги учун почтачилар ўзлари ишлайдиган “Ўзбекистон почтаси” ОАЖнинг Бухоро филиали Вобкент тармоғи “Кумушкент” алоқа бўлими бошлиғининг махсус муҳридан фойдаланган.
Бироқ тез орада жиноятчилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари томонидан қўлга олинди. Фирибгарлар тегишли жазога ҳукм қилиниб, етказган зарарини тўлиқ қоплади, дея хабар беради “UZ24” нашри.
Шарҳлар