Анхор оқшоми: 17 декабр янгиликлари

Анхор оқшоми: 17 декабр янгиликлари

Автомобилда рулни бошқараётган пайтда рухсат берилган алкоголь меъёри 0,3 промиллдан ошмаслиги керак. 15 декабрдан кучга кирган спиртли ичимликдан сархушликка автомобиль ҳайдовчиларини текшириш тартиби ана шундай тасдиқланди. Хужжатда спиртли ичимликдан ҳайдовчининг сархушлигини текшириш учун асослар ва кейинги ҳаракатларнинг бориши ҳам ўз ифодасини топган.
 
Муз мажмуаси қурилиши муносабати билан Бешёғоч кўчасидаги кесма 1 мартга қадар ёпилади. Гап Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасига қадар Бешёғоч кўчасида ҳудуди ҳақида кетмоқда.
 
Андижон вилоятида туғилган икки нафар фуқаро Подмосковье (Москва остонасида) ҳалок бўлди. Қурилаётган меҳмонхона биносида улар газ исидан заҳарланганлар.
 
 “Ўзбекнефтьгаз”: сунъий суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича завод ишга туширилганидан сўнг бензин арзонлашади. “Ўзбекнефтьгаз” бошқарув раиси Бахром Ашрафхонов бензин ишлаб чиқариш учун  илгари авиакеросин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқаришга кетадиган нефть импорт хомашёсининг бир қисми қўлланилишини маълум қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.