Очиқлик индекси: Ўзбекистонда қайси давлат органлари маълумотларни яширади

1 апрель куни Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Ўзбекистон давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик ва ошкоралик соҳасидаги фаолиятини баҳолашга қаратилган комиссиянинг ишчи йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу тадбирнинг аҳамияти шундаки, у давлат органлари томонидан фуқароларга тақдим этиладиган маълумотларнинг очиқлиги ҳақида тасаввур беради.

Очиқлик индекси иккинчи марта тақдим этилди ва 84 та баҳолаш мезонидан 8 та кўрсаткични ўз ичига олади. Ташкилотлар учта самарадорлик тоифаси бўйича таснифланади:

яшил (71-100 балл),

сариқ (55-71 балл),

ва қизил (55 баллдан кам).

2023 йилда баҳолаш 103 та республика ҳокимият органини қамраб олди, бу ўтган йилга нисбатан 17 тага кўпдир. Натижалар index.anticorruption.uz платформасида эълон қилиниб, жамоатчиликка давлат органлари фаолияти самарадорлигининг шаффофлик манзарасини тақдим этди. Материални тайёрлаш пайтида сайт очилмаётганди.

Очиқлик индекси юқори бўлган кучли учликдан Статистика агентлиги, Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва Ўзбекистон Марказий банки жой олди.

Очиқлик бўйича аутсайдерлар – Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Андижон вилояти ҳокимлиги.

Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларнинг фаол эълон қилиниши туфайли коррупцияга қарши курашишда сезиларли натижаларга эришилди. Натижада 110 миллиард сўмлик қонунбузарликлар бартараф этилди. Бундан ташқари, 123 та орган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш учун 615 дан ортиқ алоқа каналларини жорий қилди.

Баҳолаш комиссияси ҳар бир баҳолаш кўрсаткичи бўйича ҳисоботларни батафсил кўриб чиқди, бу эса 2023 йил учун Очиқлик индекси бўйича якуний қарор қабул қилиш имконини берди. Натижада 31 та давлат органи яшил зонага кирди, бу уларнинг юқори даражада очиқлиги ва шаффофлигидан далолат беради. Шу билан бирга, 43 та ташкилот сариқ зонада, 29 та орган эса қизил зонада эканлиги очиқлик ва шаффофликни янада такомиллаштириш зарурлигига ишора қилади.

Ташкилотлари “қизил” зонага кирган масъул шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий жазо чораларини қўллаш, очиқликни таъминлашдаги тизимли камчиликларни ўрганиш ва бартараф этиш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича таклиф киритиш кўзда тутилган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Президиуми ва Олий Мажлис Сенати мажлисларида “қизил” зонага киритилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг очиқликни таъминлаш борасидаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисида ахбороти эшитилади.

Anhor.uz сайти Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорлик қилади. Ҳамкорлик очиқ маълумотларни, айниқса, давлат харидлари тартиб-қоидаларидаги қоидабузарликлар контекстида таҳлил қилишдан иборат бўлиб, бу жамоатчилик назоратини кучайтириш ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

Қуймда очиқ маълумотлар асосида тайёрланган Anhor.uz материалларидан айримлари билан танишишингиз мумкин:

Халқдан 12 трлнга яқин фоизсиз кредитни олган UzAuto Motors 5 млрд сўмга PR хизматларини кўрсатувчи ташкилот учун танлов эълон қилди

Тошкентнинг собиқ ҳокимига алоқадор компания давлат буюртмаларини қандай қилиб оляпти

Президент Администрациясига “уй-рўзғор буюмлари улгуржи савдоси” билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан етказилган

 «Навоийуран» ахборот кўмагига 374 млн сўм сарфламоқчи. Харид тўғридан-тўғри амалга оширилди

Ўзбекистон амалдорлари хизмат автомобилларини белгиланган нормадан ортиқча харид қилмоқда

«Коррупциядан холи дунё – барчанинг орзуси»

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.