Қорақалпоғистон Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази таҳририят чоп этган хатга жавоб берди

Қорақалпоғистон Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази таҳририят чоп этган хатга жавоб берди

17 июль куни Anhor.uz таҳририяти Қорақалпоғистон Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг эпидемиолог-шифокори Нина Низаматдинованинг хатини чоп этганди. Шифокор марказ ходимлари ҳатто касалликнинг яққол белгилари бўлганида ҳам коронавирусга тестдан ўтказишмаётгани, марказ биносида эса ҳатто қўл ювишга ҳам шроит йўқлиги, шунингдек Низаматдинованинг ўзида ҳам коронавирус аниқлангани ҳақида ёзганди. Қуйида Қорақалпоғистон Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг таҳририят томонидан чоп этилган юқоридаги хатга жавобининг асосий бандларини жойлаштирамиз.

«2020 йил июль ойи бошида марказнинг 3 та ходимида коронавирус аниқланди. Бунга уларнинг шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларига амал қилмагани, юқори нафас йўлларини ҳимоя қилиш учун ниқобларни тўғри тақмагани, тоза қўллар гигиенасига амал қилмагани, иш жойида ижтимоий масофани сақламагани сабабчи бўлган.

Бунга яна улар томонидан қўлларга ишлов бериш воситаларидан етарлича фойдаланмаганини , ҳар бир қаватда канализацияга уланган ҳожатхона борлигини, уларда қўлларни зарарсизлантириш учун воситалар мавжудлигини ҳам қўшимча қилиш мумкин.
 
Ҳар бир бўлим ҳароратни ўлчаш учун контактсиз пирометрлар билан таъминланган, агар бирор-бир ходимда юқори ҳарорат аниқланса,  Сovid-19 га тест таҳлилини топшириш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Шунингдек ходимлар орасида касаллик тарқалишининг олдини олиш учун вақтинчалик уларнинг сонини қисқартириш ва масофадан ишлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Н.Низаматдинова қандай қилиб коронавирусга чалинганига аниқлик киритиш учун суриштирув ишлари ўтказилди. У касалланишдан бир ҳафта олдин яқин қариндошининг тўйида қатнашган. У тўйда айрим қариндошларида коронавирус белгиларини кўрган ва уларни тест топширишга таклиф қилган. Натижада қариндошлар орасида инфекцияга чалинганлар аниқланиб, улар дарҳол касалхонага ётқизилган. Низаматдинованинг ўзи уч кундан кейин бетоб бўлган, тест топширган, улар ижобий бўлиб чиққанидан сўнг дарҳол касалхонага ётқизилган. Айни пайтда у даволанмоқда.

Ҳақиқатдан ҳам, 2020 йилнинг 4-18 апрель кунлари Н.Низаматдинова Республика кўз касалликлари клиникасига касалхона ичи инфекцияларининг олдини олишни ташкиллаштириш учун юборилган. Бу клиника коронавирусга чалинган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни изоляциялаш учун белгиланганди. Агар бу касалхона беморида коронавирусга гумон пайдо бўлса, у тестга юборилган ва тест ижобий бўлиб чиқса, дарҳол бошқа клиникага йўналтирилган. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ходимг нега тўлов қилинмаганини тушуниш мумкин ва бу вазиятда ҳеч нима кўрсатилган ҳужжатларга зид эмас.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, агар фуқаро барча кўрсатмаларга амал қилмаса, у коронавирусга чалиниши муқаррар», – дейилади марказ жавобида.

Бош саҳифадаги фотосурат иллюстратив: pixabay.com

Facebook саҳифамизга обуна бўлинг

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.