Улуғ мақсадлар муштараклиги

Улуғ мақсадлар муштараклиги

Дарҳақиқат, туманимизда шундай фуқаролар йиғинлари борки, улардаги замонавий муҳташам бинолар, намунавий турар-жойлар, маҳалла гузарлари, ишлаб чиқариш тармоқларида амалга оширилаётган янгиланиш, ўзгаришларни кўрган киши ҳайратланиши табиий. Зотан, қишлоқ ва маҳаллалар кўркига кўрк қўшаётган бунёдкорлик ишлари тарих зарварақларига муҳрланиб бораётир. Туманимиз ҳудудида 68-та қишлоқ ва маҳаллалар йиғинлари мавжуд бўлиб, уларда амалга оширилаётган ишлар кўлами кенг қулоч ёйиб бормоқда. Биргина бунёдкорлик ишларини оладиган бўлсак, кўплаб янги замонавий иншоотлар барпо этилиб, ҳалқимиз иҳтиёрига берилмоқда. Бундай ўзгаришлар баробарида шаҳару қишлоқларимиз қиёфаси тубдан янгиланиб бораётганлиги билан алоҳида эътирофга лойиқдир.Энг асосийси ҳалқимизнинг яратувчанлик кайфияти янада жўш уриб, янгилик ва ўзгаришларга бефарқ эмасликлари билан аҳамиятлидир.
 
Туманимиздаги маҳаллалар кесимида олиб борилаётган турли тадбирлар ва хайрли ишларни йил давомида режали амалга оширдик. Бўладиган тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш, кам харажат, кам чиқим қилиб ўтказишга, ёшларимизни турли хил ёт ғоялардан асраш, уларни илмли-маърифатли бўлиб камол топиши йўлида жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари биргаликда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришаяпти.
 
Кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, касаначилик ва ҳунармандчиликка кишиларни жалб қилиш борасида ҳам бир талай амалий ҳаракатлар қилиниб келинаяпти.
 
Фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, масъул котиблари, посбонларига услубий-амалий кўмаклашиш йўналиши бўйича уларнинг фаолиятини ўрганиш ва натижаларини туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бўлинма бошқаруви йиғилишларида кўриб чиқилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
 
«Кексаларни эъзозлаш йили» давомида барча режадаги ишларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, маҳаллалар кесимида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди. 1941-1945 йиллардаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, кам таъминланган оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлар ва чин етимлар қўллаб-қувватланди, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга амалий кўмак берилди.
 
Қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида истиқомат қилаётган хотин-қизлар учун янги иш ўринларини очиш ва уларни иш билан таъминлаш борасида бир талай ижобий ишларга қўл урилди. Аҳоли ўртасида қизларни эрта турмушга бериш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш борасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилиб, бу ўзини ижобий самарасини бермоқда. Мухтасар қилиб айтганда, амалга оширилаётган ишларнинг барчаси мустақиллик шарофати, қолаверса тинч-осойишта ҳаётнинг самарасидир.
 
Мана юртимизда байрам шукуҳи кезиб юрибди. Бундай дамда янада бир-биримизга меҳрибон бўлиб, энг эзгу тилаклар билдириш азалий қадриятларимиз саналади. Шундай экан, кириб келаётган Янги, 2016 йил барчага муборак бўлсин.
 
Р. Бердиярова, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинма бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи.    

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.