Ўзбекистонда саратон касалига чалинган 800 нафар боланинг 70 фоизи тегишли даволаш муолажаларини олмаяпти
Тўлиқ шифо топиш ва соғайиб кетиш умиди болаларнинг фақат 30 % га яқинида бор. Ezgu Amal Жамоатчилик жамғармаси ННТ ўзининг ижтимоий ролигида ана шу маълумотларни келтиради. Роликда қуйидагилар учун давлат маблағларини ошириш зарурати ҳақида сўз боради:
· Беморларнинг электр ҳисобини юритиш,
· Бепул илк диагностикани таъминлаш (ПЭТ-КТ, МРТ, УТТ),
· Замонавий биопсия процедураларини ва ИГК тадқиқотларини таъминлаш,
· Онкология ва гематология бўлимларини сифатли препаратлар ва сарф материаллари билан бирга замонавий ускуналар билан таъминлаш,
· Онкологик касалликларни даволаш учун ЖССТнинг замонавий протоколларини қабул қилиш.
Бундан олдин биз EZGU AMAL Жамоатчилик жамғармаси ННТ онкологик беморларга ёрдам кўрсатаётгани ҳақида ёзгандик. Саратонга қарши курашган хоразмлик Динара исмли қизча воқеасини ўқинг.
Шунингдек Anhor.uz таҳририяти давлат органларидан хоспислар ташкил қилишга қанча маблағ ажратилгани ҳақида маълумот олишга уриниб кўрди. Бизнинг маълумотларга кўра, фақат битта хоспис мавжуд бўлиб, у Динара исмли қизча ҳаётдан кўз юмган Хоразм вилоятида фаолият кўрсатади.
Шарҳлар