Сайловларда кўзи ожиз сайловчилар овоз бера олмади

Сайловларда кўзи ожиз сайловчилар овоз бера олмади

Кўзи ожизлар учун мўлжалланган бюллетенларда “Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати сайловга доир сайлов бюллетени” гапидан бошқа ҳеч нима Брайль шрифтида ёзилмагани маълум бўлди. Бу ҳақда UzNews.uz  Абдулло Абдухалиловга таянган ҳолда хабар беради.

Абдухалилов Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси раисининг стратегик режалаштириш бўйича ўринбосари ҳисобланади. У Брайль шрифтидаги сайлов бюллетени тенг имкониятлар мезонига мувофиқ бўлмагани учун ўтган сайловларда овоз бера олмаган.
  
«Менга Брайль шрифтида бюллетень беришганида, барча тақдим этилган имкониятларга қарамасдан буни қила олмадим, чунки бюллетенлар тенг имкониятлар мезонига мувофиқ эмасди», – дейди у.
 
Шунингдек бюллетенларда белгилар қўйиш учун тешиклар ҳам бор.

«Ячейкаларга бир қаранг, улар бешта бўлиши керак. Кўзи ожиз киши қандай қилиб ўзи овоз бермоқчи бўлган номзод қайси ячейкада турганини аниқлай олади? Бу ҳолда у қандай қилиб овоз бериши мумкин? Нега бундай бўлди? Ахир 2016 йилда бюллетенлар нормал ҳолатда эди. Кўзи ожиз киши мустақил равишда овоз бера оларди», – дейди Абдулло Абдухалилов.
 
Унинг фикрича, ногиронлиги бор кишилар, айниқса, ўзларининг ҳуқуқларига доир қарорларни қабул қилишда кўпроқ қатнашишлари керак.
 
«Агар улар қатнашганида, мен қалбаки деб айтаётган бундай бюллетенларга дуч келишимиз даргумон бўларди», – хулоса қилади Абдухалилов.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.