Юрак ҳикоялари. Еттинчи ҳикоя «Алло, алло, юракжон!»
«Алло, алло, юракжон!»
Олдиндан келишмасдан, ўзаро биз унга француз оҳангида жажжи Биби деб ном бердик. Қошлари нозли кўтарилган, ўйноқи, лекин вақти-вақти билан маъюс кўзлар, талай савол – офтоб нега чарақлайди, шифохона кимники, дараҳтлар нимага ўсади, нега юракда игна санчада, дадам қаерда….
Бибисора Жўраева энди учдан тўртга қадам қўйди. Форс тилидан таржима қилинса симининг маъноси – энг яхши қиз. Онаси Дилафруз барча саволларига баҳузур, батафсил жавоб беради, фақат – «Дадам каерда?» деган саволга жавоби йўқ, мўм тишлаб қолади… Бибининг отаси у туғилмасдан, уч ярим йил олдин Россияга бедарак кетиб қолган, энг яхши қизга эса туғруқхонанинг ўзидаёқ туғма юрак хасталиги – юрак қоринчалари ўртасидаги парда нуқсони (ЮҚЎПН) ташҳиси қўйилган.
Хар бир минг туғилган чақалоқ бошига учтаси ЮҚЎПН билан туғилади. Қоринчалар ўртасидаги парда, уз номига кўра юрак қоринчаларини бўлиб туради. Табиат унда ҳеч қандай тешикни кўзда тутмаган, Бибисора туғилганда эса пардада 3 мм тешик бор эди. Уч ёшга тўлгунга қадар у катталашиб келиб, 7 мм етди. Бундай жараённи кузатган шифокорлар вақтни қўлдан бой бермасдан, тезроқ операция ўтказишни тавсия этдилар.
Ривожланган мамлакатларда шундай ташҳиси аниқланган болаларни, агар тиббий тақиқлар бўлмаса, уларнинг умрининг биринчи йилидаёқ операция қилишади. Бизларнинг шифокорлар ҳам шундай қилишга қодир, лекин очиқ юракда операция ўтказиш учун оксигенатор зарур – газ алмаштирувчи, бир маротиба ишлатиладиган мослама. У қонни кислород билан таъминлайди ва ишлатилган газлардан қонни тозалайди. Ҳамма мухтож бўлганларни бу қимматбаҳо мослама билан таъминлашга давлатимизнинг ҳозирча қурби етмайди.
Қўлида икки бола билан ёлғиз қолган Дилафруз операцияга зарур бўлган барча материалларни ва оксигенаторни сотиб олиш учун етарли пулни жамлай олмади. Давлат Бибисорага озгина нафақа – 250 минг сўм тўлайди. Юрак хасталигига мубтало бўлган болалар алоҳида парвариш ва ғамхўрликка муҳтож, шу сабабли Дилафруз бозори чаққон аёллар сартароши бўлса-да, тўла кун ишлаб пул топишга имкони йўқ.
Бибисора Жўраевага операция қилиш учун зарур бўлган маблағ «Ҳаётларни биргаликда қутқарайлик» акцияси давомида жамланди. 2015 йилнинг ноябр ойи мобайнида «Сочная долина» шарбатининг сотилган ҳар бир қутисидан тушган пулнинг муайан қисми Тошкент педиатрия институтининг клиникасининг ҳисоб рақамига ўтказилган эди. Акция 15-та боланинг операциясига етарли маблағ жамлашга муваффақ бўлди. Ўз беморларини туғилганидан бери ёки юрак хасталиги ташҳиси қўйилган кундан яхши биладиган шифокорлар ўзлари, кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи 15-та операцияга ўта муҳтож беморни танлаб олишди.
Бибисоранинг юрагида 14 январ куни операция ўтказилди ва, шифокорлар этишларича, у муваффақиятли ўтди. Энди жажжи Бибисора бизларга ўзининг махсус маржонини – ўмарости томирга кўшилган катетерни намойиш қилиб, «хай-хай кўйлаклари», Олмалиқда кутиб ўтирган опаси Муслима, «алло, алло, юракжон!» деб, юраги билан гаплашадиган шифокорлар тўғрисида чуғурлаб, «мен улғайганимда катта бўламан» деб тўхтамай гапирмоқда. Илоҳим, шундай бўлсин!
Бу ун бешта «Юрак ҳикояларининг» еттинчиси ва ҳали буларнинг давоми бор.
Юрак ҳикоялари. Биринчи ҳикоя «Мен бор жойда доим офтоб чарақлайди..»
Юрак ҳикоялари. Иккинчи ҳикоя «Энди мен яшашни истайман»
Юрак ҳикоялари. Учинчи ҳикоя «Ура, мен операцияга бораман!»
Юрак ҳикоялари. Тўртинчи ҳикоя «Қўлбола муъжиза»
Юрак ҳикоялари. Бешинчи ҳикоя «Ойи, менга апельсин беринг»
Юрак ҳикоялари. Олтинчи ҳикоя «Танишлар, у ҳали ҳам ҳаётми деб, ажабланишар эди…»
Шарҳлар