Ўзбекистонда ажрашган аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг иқтисодий жиҳатдан заифлиги

Кольца на столе
Фото: freepik.com

Аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва тенг шароитларни яратиш адолатни таъминлаш ва жамият тараққиётида муҳим ўрин тутади. Бу нафақат адолат масаласи, балки Ўзбекистонда камба-алликни камайтириш ва иқтисодий ўсишнинг инклюзивлигини ошириш стратегиясидир.

Бироқ амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ажралишлар натижасида Ўзбекистонда аёллар ижтимоий ҳимоясиз ва иқтисодий жиҳатдан заиф бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, ажримларни адолатли ва самарали ҳал этишда муҳим ўрин тутадиган фуқаролик судлари зиммасига катта масъулият юкланади.

Ишни кўриб чиқишдан кўмак ва ресурслар билан таъминлашга ўтиш ажралишдан кейин аёлларга адолатли ва мувозанатли муҳитни яратиш учун зарур қадамдир.

Гулноза Ф. бундан беш йил аввал эри билан ажрашган. У ажралиш сабабини эрининг ота-онаси билан келишмовчиликлар ва  эрининг ота-онасидан алоҳида яшашни истамаслиги билан изоҳлайди.

“Биз ҳамма нарсада отаси ва онасига бўйсунишимиз керак эди. Ўртамизда унинг ота-онаси ва қариндошлари туфайли жанжаллар бўлди, чунки улар бизнинг ҳаётимизга аралашиб, бизга босим ўтказишди. Мен бунга бошқа чидай олмадим, у эса ота-онасини танлади, – дейди Гулноза. Аёлнинг фикрича, Ўзбекистонда оилани асраб-авайлаш масъулияти, қоида тариқасида, ҳар қандай ҳолатда ҳам сабр-тоқат кўрсатиши шарт бўлган аёлнинг елкасида.

Оилавий руҳшунос Елена Абдуллаеванинг сўзларига кўра, турмуш ўртоқни танлашга катта масъулият билан ёндашиш керак, турмуш ўртоғи, унинг оиласи ва унинг анъанавий турмуш тарзи ҳақида иложи борича кўпроқ маълумот олиш лозим. Молиявий масала, қоида тариқасида, никоҳдан олдин муҳокама қилинмайди ва келажакда кўплаб оилалар учун бу ҳам низо мавзусига айланади.

Руҳшунослар ва ҳуқуқшунослар турмуш қуришга тайёргарлик кўраётган эр-хотинларга никоҳдан олдинги шартнома тузишни тавсия қилади. Ушбу ҳужжат болаларни тарбиялаш, молия, шу жумладан қарзлар ва мажбуриятларни тақсимлаш билан боғлиқ масалаларни тартибга солади. Бу эр-хотин учун муҳим қадамдир, чунки келишув қўшимча ҳимояни таъминлаши ҳамда эр ва хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ тушунилишини таъминлаши мумкин. Никоҳдан олдинги келишув ҳуқуқий аниқликдан ташқари, келажакдаги низолар ва низоларнинг олдини олишга ҳам ёрдам беради.

“Менимча, Ўзбекистонда кўплаб оилавий низолар шартнома тузиш чоғида никоҳ босқичидаёқ ҳал этилиши мумкин. Бироқ, анъанавий оилаларнинг ота-оналари бунга салбий муносабатда бўлишади ва буни тушунмайдилар «, дейди Елена. 

Никоҳ

Ўзбекистонда никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш деб белгиланган. Никоҳ никоҳга киришни хоҳловчилардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органида тегишли ариза топширилгандан кейин бир ой ўтгач рўйхатга олинади. Агар узрли сабаблар бўлса ва ариза берувчиларнинг илтимосига биноан ушбу бир ойлик муддат қисқартирилиши мумкин. Никоҳни ФҲДЁ органларида қайд этишда ариза берувчиларга белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиш учун кўрсатмалар берилади. Никоҳни рўйхатдан ўтказиш қиймати БҲМнинг 20% ​​ни ташкил қилади.

Ўзбекистон Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 9 ойида ФҲДЁ органлари томонидан 184 401 та никоҳ ҳолати қайд этилган. Шундан қишлоқ жойларда – 90 690 та; шаҳарларда – 93 711 та.

2020 йилдан бошлаб ажралишлар сони ортиб бормоқда. 2021 йилда ажралишлар коэффициенти ўтган йилга нисбатан 16 фоизга, 2022 йилда эса 50 фоиздан кўпроққа ошган.

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Ўзбекистонда 37,7 минг жуфтлик ажрашган.

2022 йил учун ҳудудлар бўйича ажралиш ҳолатлари сони:

  • Қорақалпоғистон – 2067;
  • Андижон вилояти – 5019;
  • Бухоро вилояти – 2561;
  • Жиззаҳ вилояти – 1728;
  • Қашқадарё вилояти  – 3472;
  • Навоий вилояти – 1430;
  • Наманган вилояти – 4394;
  • Самарқанд вилояти – 4907;
  • Сурхондарё вилояти – 2810;
  • Сирдарё вилояти – 1764;
  • Тошкент вилояти – 5098;
  • Фарғона вилояти – 5445;
  • Хоразм вилояти – 2138;
  • Тошкент шаҳри – 5901.

 

2021 йилнинг январь-июнь ойларида умумий ажралишлар сони 19 406 тани ташкил этган. Шундан 51,8 фоизи фарзандсиз, 27,8 фоизи бир болали, 20,4 фоизи икки ва ундан ортиқ болали оилалардир.

Ажрашгандан кейин болаларнинг яшаш жойи масаласи Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-моддасига мувофиқ суд томонидан ҳал қилинади. Эр-хотин судга вояга этмаган болаларнинг яшаш жойи, уларни боқиш учун тўловлар тизими ва умумий мулкни бўлиш тўғрисидаги келишувни тақдим этишлари мумкин. Агар эр-хотин ўртасида келишув бўлмаса ёки у болаларнинг ёки эр-хотиндан бирининг манфаатларини бузса, суд болаларнинг яшаш жойи ва болаларни боқиш учун алимент тўлаш миқдори тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур. Ажралишни рўйхатдан ўтказиш фуқаролик судига даъво аризасини тақдим этиш орқали амалга оширилади.

2022 йилда оиладаги зўравонлик тўғрисидаги қонун қабул қилинишидан олдин, ажралиш сабаби сифатида жисмоний зўравонлик кўрсатилган ўнта ажралиш ҳолатларидан фақат тўрттасида судлар ажралишни маъқуллаган. Қолган олтита ҳолатда судлар ажралишни рад этган, бу эса аёлларни шафқатсиз муносабатларда ёлғиз қолдирган. Судлар зўравонлик ҳақидаги даъволар бўйича қўшимча текширув ўтказмайди, судланувчилар эса жисмоний зўравонлик ҳақидаги айбловларга жавоб бериши шарт бўлмаган.

Ажралишдан кейин

Гулноза Ф. тўрт йил турмуш қурган, бироқ алоҳида яшаган. Эри у билан ажрашганидан кейингина фарзанди билан мулоқот қилишни ва алиментни тўлашни бошлаган. Улар бирга яшамаган, лекин расман никоҳда бўлган вақт давомида, эркак икки марта никоҳ ўқитиб, бошқа аёллар билан фуқаролик никоҳига кирган. Бу муносабатларда икки фарзанд туғилган.

2022 йилда алимент тўлаши шарт бўлган оталар сони 290 мингдан ортиқ кишига етди, шундан 172 минг ота ўз фарзандлари олдидаги мажбуриятларини бажаришдан бош тортмоқда.

Ушбу рақамлар муаммонинг жиддийлигини ва ўз оталаридан ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган болаларнинг молиявий барқарорлигига салбий таъсирини кўрсатади.

Гулноза Ф.нинг сўзларига кўра, у ота-онасидан ёрдам сўраган, бироқ жамият ва унинг муҳити ажралишни маъқулламаган ва аёл эркаклар томонидан ҳам, аёллар томонидан ҳам таҳқирланишни ҳис қилган.

Гулнозанинг тан олишича, турмуши давомида унга ўқиш, ишлаш ва карьера қилишга  рухсат беришмаган. Ажралиш унинг таълим олиш ва ишлаш ҳуқуқини амалга оширишнинг бир йўли бўлди. У ажрашганлиги сабабли ўзига нисбатан салбий муносабатни ҳис қилишига қарамай, ҳозирда магистратурада ўқийди, British Council  грантини қўлга киритган, карьера қилмоқда ҳамда қизини тарбияламоқда.

“Агар орқага қайтганимда, одамлар ва атрофим менинг танловимга қандай муносабатда бўлишига камроқ эътибор берган бўлардим”, дейди Гулноза.

«Ажрашолмайман»

Комила Д. самарқандлик, ота-онаси уни 19 ёшида турмушга берган. Ёш эр-хотин Тошкентда оилавий ҳаёт қуришни бошлади ва вақт ўтиши билан Комила турмуш ўртоғининг зўравонлигига дуч келди. Ёрдам сўраб оиласига мурожаат қилган қиз тушунмовчилик ва муаммони рад этишни кўрди.

«Энг ёмони, қўшнилар калтаклаш ва йиғи овозларини эшитишди, бир куни ҳатто участка инспекториги ҳам чақиришди, лекин мен эрим ва унинг оиласига қарши чиқишга журъат этолмадим», дейди аёл.

Агрессиянинг сабаби, маълум бўлишича, исталмаган никоҳда экан. Комиланинг турмуш ўртоғига тошкентлик севган қизига уйланишга рухсат беришмаган.

Иккита фарзандимиз туғилди, улар отаси онасини қандай урганини кўришди. Мен ишга жойлашишга ҳаракат қилдим, лекин эрим молиявий жиҳатдан мустақил бўлишимни хоҳламаяпти”, — дея ўртоқлашади Комила.

Қоидага кўра, ажралишдан кейин аёллар молиявий муаммоларга дуч келишади, чунки улар кўп сабабларга кўра эрига ва оиласига қарам бўлишади. Бу сабаблар орасида махсус касбий таълим, иш тажрибасининг йўқлиги, иш ҳақининг пастлигини кўрсатиш мумкин. Дунёда аёлларнинг маоши эркаклар иш ҳақининг ўртача 80% ни ташкил қилади, Марказий Осиёда эса бу тафовут янада катта: Тожикистонда ишлайдиган аёллар эркаклар ишлаб топадиган пулнинг қарийб 60% ни, Ўзбекистонда 61% ни, Қирғизистон Республикасида 75% ни, Қозоғистонда эса 78% ни олади.

“Агар Марказий Осиёда аёллар эркаклар билан тенг ишлаб, маош оладиган бўлса, бу мамлакатларда миллий даромаднинг ўсиши Қозоғистондаги 27 фоиздан Тожикистондаги 63 фоизгача бўлган бўлар эди. Ўзбекистонда аллақачон ишлаётган аёллар ва эркакларнинг ўртача иш ҳақидаги гендер тафовутини бартараф этиш 700 мингдан ортиқ одамни камбағалликдан чиқаришга ёрдам беради”, — дейилади Жаҳон банкининг Марказий Осиё минтақаси бўйича минтақавий директори Татьяна Проскурякованинг материалида.

«У билан ажрашишга журъатим етмади, лекин ҳар куни бу ҳақда ўйлайман», – деди Комила.

2022 йилда Ўзбекистон Марказий Осиёда дунёнинг 95 та давлати ва деярли барча юқори даромадли давлатлар қаторида эркаклар ва аёллар ўртасида тенг қийматдаги меҳнатга тенг ҳақ тўлаш мажбуриятини юклаган биринчи давлатга айланди.

Камбағалликни камайтириш ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишини янада инклюзив қилиш учун аёлларга нисбатан камситиш ва имкониятлар тенгсизлигини тан олиш ва бартараф этиш зарур.

Дарья Пензова

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.