Жазони қўлламаслик такрорий зўравонликка олиб келади: Самарқанд вилояти мисолида
Ўзбекистонда “оилавий зўравонлик” атамаси қонунчилик даражасида 2020 йилда зўравонлик қурбонларини ҳимоя қилиш бўйича ҳимоя ордерлари берила бошлаганда пайдо бўлган. Шу пайтгача уйдаги зулм қилиш ва зўравонлик маиший жанжал сифатида қабул қилинган.
Журналистлар Самарқанд вилоятида 2021 йилда чиқарилган ҳимоя ордерлари ҳақидаги маълумотларни ўрганиб, кўп ҳолларда оилавий зўравон жазодан қутулиб қолади ёки энг яхши ҳолатда жарима билан қутулиб кетади, деган хулосага келдилар.
Ҳимоя ордери – бу шахсларни таъқиб ва зўравонликдан давлат томонидан ҳимоя қилишнинг бир тури. Бу маълум вақт давомида жабрланувчини зўравонликни амалга оширган шахсдан ҳимоя қилишни таъминлайдиган ҳужжатдир.
Зўравонлик энг яқин одамлар томонидан амалга оширилади
Агар 2020 йилда Самарқанд вилоятида 37 та ҳимоя ордери берилган бўлса, 2021 йилнинг саккиз ойида уларнинг сони 1613 тага етди. Бу биринчи навбатда, 2020 йилнинг март ойидан бошлаб биринчи ҳимоя ордерлари чиқарила бошлагани билан боғлиқ, ҳали кўплаб аёллар эса уларни олиш имконияти ва тартиби тўғрисида хабардор эмас эдилар.
Зўравонлик содир бўладиган асосий жой – бу аёлнинг оиласи. Маълумотлар шуни кўрсатадики, зўравонлик ҳолатларининг 92 фоизи оилада, атиги 6 фоизи эса кўчада эса юз беради.
Шахноза * (* исми ўзгартирилган, муаллифлар эслатмаси), мусулмонча «никоҳ» маросмидан бир мунча вақт ўтгач, эри ва унинг синглиси томонидан мунтазам равишда ҳақоратлана бошлаган.
“Никоҳдан кейин биз бирга яшай бошладик. Турмуш қурганимиз ҳақида биз билан бирга яшаган қайин сингимдан бошқа ҳеч ким билмас эди. Биз тез-тез уришардик. Ҳомиладорлигимни билиб, эримнинг синглиси мени хиёнатда айблади. Эрим менга қўл кўтариб, аборт қилишни талаб қила бошлади. Муҳит жуда эзадиган даражада эди – мен ўз жонимга қасд қилиш ҳақида ўйлай бошладим. Яна бир жанжалдан кейин эрим мени уйдан ҳайдаб юборди. Шундай қилиб, мен олти ойлик ҳомиладор пайтимда кўчада қолдим ». – дейди Шаҳноза.
Дарҳақиқат, аксарият ҳолларда хотинга эридан ҳимоя ордери берилади – ўнтасининг ичидан саккизтасида бундай ҳолат учрайди. Жабрланганларнинг аксарияти жисмоний ва руҳий зўравонликка дучор бўлади – 60% ҳолларда жисмоний уриш, 27% – психологик босим.
Оила тажовузкорига деярли ҳеч нарса таҳдид солмайди ва фақат бир саноқлиларигина жиноий жавобгарликка тортилади
Оилавий тажовузкор учун ҳақиқий жазога эришиш жуда қийин – аксарият ҳолатлар маъмурий жавобгарлик билан чекланади, қонунлар эса шундай тузилганки, аёлни калтаклагани учун зўравон кўпинча фақат жарима билан жазоланади ва ҳақиқий муддатдан қочади. 2021 йилнинг саккиз ойи давомида Самарқанд вилоятида учта жиноят иши қўзғатилган.
Ҳимоя ордери мулоқот қилишни тақиқлашни, аёл ва унинг тажовузкорининг бир хонада биргаликда бўлишини, шунингдек, зўрловчининг қурол сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини тақиқлаш ёки чеклашни назарда тутади. Агар тақиқлардан бири бузилган бўлса, ҳуқуқбузар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206-моддаси 1- қисмига асосан жавобгарликка тортилади, унга нисбатан 810 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 кунликмаъмурий қамоқ жазоси тайинланади.
Мълумотларга кўра, 44 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган – бу берилган ордерлар умумий сонининг 3 фоиздан камини ташкил этади. Ушбу ҳолатларнинг барчасида беш кундан 15 кунгача қамоққа олиш қўлланилган.
“Жим бўлманг” лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко зўравонлик қурбонларининг ўзлари ҳам тажовузкорларнинг жавобгарликка тортилишини ҳар доим ҳам хоҳламаслигини таъкидлайди.
“Бу ерда кўп омиллар бор – уялиш ва қариндошларнинг босими, тажовузкор томонидан босим ва қўрқув. Ўз-ўзидан, ҳимоя ордери жиноий жавобгарликка тортишни англатмайди – улар жабрланган аёлнинг аризаси асосида жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Қонунчилик тажовузкорларга жавобгарликдан қочишга имкон беради, чунки агар ариза бўлмаса, тажовузкор на маъмурий, на жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин «, – дейди Ирина.
Бундан ташқари, «оилавий ярашув» каби амалиёт мавжуд. Оилаларни яраштириш ҳар бир маҳаллада ҳам ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар билан ишлаш инспекторлари, ҳам аёллар ва оилалар билан ишлаш бўйича мутахассислар томонидан амалга оширилмоқда.
2021-йилнинг 8 ойлик маълумотларига кўра, берилган ҳимоя ордерлари сонидан деярли 70 фоиз оила яраштирилган, зўравонлик оқибатида фақат учта оила ажрашган.
“Аёлларга ёрдам – устувор вазифа эмас”
Суратлар: Александр Титовдан махсус Anhor.uz учун
Оилавий зўравонлик учун жазонинг йўқлиги унинг такрорланишига олиб келади. Йил бошидан буён Самарқанд вилоятида камида 44 нафар аёл иккинчи марта ҳимоя ордерини сўраб мурожаат қилган.
“Ҳозир Ўзбекистонда ишлаб чиқилган тизим аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун етарли эмас. Агар аёл собиқ турмуш ўртоғи томонидан таъқиб қилинаётган бўлса, унга 30 кунлик ордер берилиши мумкин, бу муддат максимал 30 кунга узайтирилиши мумкин. Шунга кўра, олти ой ёки бир йил давомида ҳимоя ордерини бериш мумкин эмас. Бу тажовузкор 30 кундан сўнг яена зулм ўтказа бошлашини билдиради. Бундан ташқари, аёллар психологик ва ҳуқуқий ёрдам олмасдан доимий босим остида яшашда давом этмоқдалар ”, – дея шарҳлайди Ирина Матвиенко.
Бундан ташқари, маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, 2021 йилнинг июль ва август ойларида Самарқанд вилоятида чиқарилган ҳимоя ордерлари сони қисқара бошлаган. Агар жорий йилнинг июнь ойигача аёлларга ҳар ойда ўртача 200 та ҳимоя ордери берилган бўлса, июль ойида 183 та, август ойида эса атиги 120 та ҳимоя ордери берилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи ўринбосари Нигора Ёдгорова буни аввалроқ ҳимоя ордерлари ҳаддан ташқари кўп ва ортиқча берилгани билан изоҳлайди.
“Ҳар бир оилада жанжал бўлиб туради, ва гҳар бир аёлнинг мурожаатидан сўнг инспектор аризачига ордер берган. Энди ордер бериш тизими бироз қаттиқлашди, агар оилада мунтазам зўравонлик бўлмаса, аёлга ордер берилмайди”, — дея тушунтиради Нигора Ёдгорова.
2018-йил кузида Ўзбекистонда аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича биринчи марказлар (бошпаналар) ишлай бошлади. Самарқандда биринчи марказнинг очилиши 2019-йил январь ойида бўлиб ўтди.
Ҳилола * (* исми ўзгартирилган, муаллифлар эслатмаси) 2020-йилдаги карантин пайтида эри томонидан мунтазам равишда ҳақоратлана бошлаганини айтади.
“Иш йўқлиги сабабли эрим чет элга ишлашга кетди, карантин бошланди ва у уйга қайтиб келди. Эрим жуда ўзгариб кетди, қаттиқ ичишни бошлади. Пул йўқлиги ва соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли у барча аламини мендан ола бошлади. Калтаклалашр ҳар куни бўларди, баъзида у болаларни ҳам урарди. Маҳалла қўмитасига қайта-қайта мурожаат қилишим ҳеч нарсага олиб келмади, турмуш ўртоғимнинг ота-онаси мени оиласини шарманда қилаётганимда айблай бошлашди. Яна ичкилик ичгач, у мени калтаклади ва учта кичкина болам билан кўчага ҳайдаб юборди. Аёллар билан ишлаш бўйича инспекторга мурожаат қилганимдан сўнг, мени болалар билан бирга бошпанага жойлаштиришди, у ерда тиббий ва психологик ёрдам олдим”, — дейди Ҳилола.
Бундай марказлар 2019 йилда ҳамма жойда очилган. Натижада мамлакатимизда 197 та реабилитация ва мослашиш марказлари очилди, шундан 16 таси Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳарларида жойлашган. Шу билан бирга, жорий йилнинг май ойида марказларнинг 85 фоизи оптималлаштирилди. Фақат 29 та марказ қолди, бу илгари фаолият юритганларнинг 15% дан камроғини ташкил этади.
Шунингдек, 2019 йилда зўравонлик қурбони бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш учун ишонч телефони иш бошлаган эди. Энди у амалда ишламайди.
“Жим бўлманг” лойиҳаси яратувчиси Ирина Матвиенко Anhor.uz нашрига айтишича, 2020-йилда, коронавирус эпидемияси авжига чиққан пайтда колл -марказ маблағ етишмаслигига дуч келганини айтди.
“2020-йилда, пандемия авжида, аёлларга нисбатан зўравонлик кучайган пайтда, колл -марказ маблағ етишмаслиги муаммосига дуч келди. Жорий йилнинг май ойида мазкур линия фаолият кўрсатаётган марказ қайта ташкил этилаётгани маълум бўлди. Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги унинг қайси рақам бўйича жойлашишини ҳали ҳал қилмаган”, – дейди Ирина.
Унинг сўзларига кўра, тўлақонли ишлаш учун ишонч телефонида сменада ишлайдиган бир нечта операторлар бўлиши керак. Линиянинг ўзи эса республикага бўйича ишлаши лозим.
“Аёлларга ёрдам бериш устувор вазифа эмас. Буни амалда кўраяпмиз. Сиз чиройли сўзлар ва нутқларни тинглашингиз мумкин, лекин биз гувоҳи бўлаётган нарсалардан шу нарса маълумки, биз ҳеч қандай ёрдам йўқлигини кўрамиз «, – дея хулоса қилади Ирина.
Зўравонлик қурбонлари нима қилишлари керак?
- Агар зўравонликка учраган бўлсангиз, унда қуйидагиларга мурожаат қилишингиз мумкин:
- Ички ишлар органларининг ходимларига шошилинч қўнғироқ телефони – 102.
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қайноқ линияси (1006) бўйича қўнғироқ қилинг ёки @himoya_otv-bot ботига ёзинг.
- ЎзР ИИВнинг ишонч телефонига (1102) қўнғироқ қилинг.
- Агар жароҳатланган бўлсангиз:
- 103 рақами орқали тез ёрдамни чақиринг.
- Ички ишлар органларининг ходимидан суд-тиббиёт кўригига йўлланма олинг.
- Самарқанд вилояти аҳолиси “Раҳмдиллик” марказига мурожаат қилиши мумкин:
- Марказ раҳбари Бибисора Орипова: +998 91 5390846
- Ижтимоий ходим Нигора Избасарова: +998 91 5342481
- Психолог Ҳилола Хабибова: +998 93 3556970
- Манзура Қурбонова, адвокат: +998 90 5052726
Муаллифлар:
Замира Балтаева
Тамила Умарова
Ментор:
Савия Хасанова
Шарҳлар