Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

Фото: Советский спорт

Элдор Шомуродовдан кейин ўзбекистонлик яна бир футболчи Италия А Сериясига кўчиб ўтиши мумкин.

«ParmaLive» сайти хабарига кўра, Италиянинг «Parma» клуби ЦСКА яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирда «Б» Серияда яққол пешқадамлик қилиб, янги мавсумни «А» Серияда бошлаши кутилаётган пармаликлар ҳозирдан таркибни кучайтириш ҳақида ўйламоқда.

20 ёшли Файзуллаев ўтган ёзда «Пахтакор»дан ЦСКА сафига 500 минг еврога трансфер қилинган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячисига «Бавария» клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.