Файзуллаев MLS (Америка) клубига ўтишдан бош тортди

Фото: stadion.uz

Миллий терма жамоа ва Москванинг ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга MLS чемпионатининг «Сент-Луис Сити» клуби қизиқиш билдирганди. Аммо ўзбекистонлик футболчи бу таклифга рад жавобини берди, деб ёзмоқда stadion.uz.

«Аббос фақат Европа клубларидан тушадиган таклифни кўриб чиқиш ниятини борлигини маълум қилган», – дейилади хабарда.

20 ёшли футболчи ЦСКАга ўтганидан буён барча мусобақалар доирасида 7 гол ва 10 ассист муаллифи бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.