Спортчилар Жахон кубогида 4-ўринни эгаллади

Фото: НОК

31-мартдан 11-апрелга қадар Таиланднинг Пхукет шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди. Дунёнинг 110 давлатидан 466 спортчи қатнашган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди.

“Ушбу натижа билан эркаклар терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича КХДР, Хитой ва Арманистондан сўнг тўртинчи ўринни эгаллади”, – дейилади хабарда.

Барча медаллар эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасидаги баҳсларда қўлга киритилган. Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони Акбар Жўраев ушбу вазнда тенгсиз бўлиб, барча йўналишларда олтин медалларни қўлга киритган бўлса, терма жамоа аъзоси Шарофиддин Амриддинов даст кўтариш машқида бронза медали билан тақдирланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.