Ўзбек таэквондочилари рейтинг очколари орқали «Париж-2024″га йўл олади

Фото: minsport.uz

Биринчи бор икки нафар ўзбекистонлик таеквондочилар рейтинг очколари орқали Олимпиадага йўл олди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар беряпти

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WТ) Париж-2024 олимпиадаси учун лицензион рейтинг очколарини жамғариш даври якунлангани ва у орқали Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар номини эълон қилди. Шунга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Улуғбек Рашидов (-68 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг) Париж-2024 йўлланмаларига эга бўлишди.

«Қайд этиш жоиз, ҳамюртларимиз биринчи бор рейтинг орқали 2 та йўлланмага эга бўлишди. Шунингдек, қизларимиз ҳам илк маротаба тўғридан тўғри Олимпиада иштирокчисига айланмоқда», – дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.