Ўзбекистон қандай қилиб барқарор урбанизацияга эришиши мумкин

На фото: Гонконг

Ўзбекистонда авжига чиққан қурилишлар ва чет эл инвестицияларининг оқимига қарамасдан ҳамон янгиланган шаҳарсозлик номалари, шаҳарларни ривожлантиришнинг бош режалари ва стратегиялари мавжуд эмас. Натижада шаҳарлар пала-партиш тарзда қурилмоқда, бу эса халқ, қурилиш компаниялари ва ҳукумат ўртасидаги келишмовчиликларга сабаб бўлаётир. Архитектор-урбанист Анвар Мухамеджанов Осиё шаҳарларини урбанизациялашнинг яна бир нечта механизми ҳақида ҳикоя қилади ва Ўзбекистонни урбанизациялаш истиқболлари ҳақида фикр юритади.

Режалаштиришҳамма ишнинг асоси

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари аҳолиси кўраётган мисолларга кўра, ҳукумат томонидан 2019 йилда қабул қилинган урбанизациялашни фаоллаштириш бўйича қадамлар мамлакатни барқарор ривожлантириш учун мослашмаган бўлиб чиқди. Хусусан, шаҳарсозлик нормалари урбанизацияни ҳисобга олган ҳолда янгиланмади, пойтахтда қурилиш ишларини бошлашдан олдин уни ривожлантиришнинг бош режаси тайёрланмади, урбанизацияни бошқаришнинг барқарор воситалари ва шаҳарларни ривожлантиришнинг аниқ манзараси мавжуд эмас. Буларнинг барчаси архитектура лойиҳаси мавжуд бўлмаган тураржойни бегоналар ҳисобидан қуришни эслатади. Шу боис Ўзбекистон шаҳарларини глобал иқтисодий ва экологик ўзгаришларга чидамлироқ қилиш учун шаҳарсозлик тадқиқотларини бошлаш, етакчи халқаро экспертларни жалб қилиш ва шаҳарларни ривожлантиришни стратегик режалаштиришдан бошлаш зарур.

Намуна сифатида мавжуд транспорт инфратузилмасига тўғри боғланган Тошкентни зоналарга ажратиш ва қуришнинг янги режасидан бошлаш мумкин. Бу, ўз навбатида, Тошкентни иқтисодий жиҳатдан манфаатлироқ, қулайроқ ва тозароқ бўлишга рағбатлантиради. Қурилиш учун янги режалаштирилган ҳудуд ичида девелоперлар батафсил режаларни мустақил равишда ишлаб чиқишни бошлаган бўларди.

Шу билан бирга, агар ихчам шаҳар сиёсатига амал қилинадиган бўлса ҳамда Хитой ва Япониянинг шаҳарсозлик ривожланиш воситаларини ўз вақтида жорий этилса, ердан фойдаланиш, парклар ва автотураргоҳлар қурилиши соҳасида коррупциядан қочиш мумкин бўлади. Ихчам шаҳар концепцияси қурилишларнинг нисбатан зичлиги ва ердан фойдаланишнинг аралаш турлари билан характерланади.

Жаҳон тажрибаси ҳам қурилишнинг бош режаси мавжуд бўлмаганида ва бозор бузилишлари бор бўлганида, жамиятда ижтимоий қатламларга ажралиш ва шаҳарнинг ҳаддан ташқари кенгайиб кетиши юз беришини кўрсатмоқда. Бу аҳолига зиммасига тушадиган қўшимча солиқ юкламасига ва жиноятчиликнинг кўпайишига олиб келиши мумкин. Шу боис урбанизациядан манфаат олиш учун, ундаги қурилишларни назорат остига олган ҳолда, шаҳарни ривожлантиришнинг аниқ стратегиясини ишлаб чиқиш зарур. Қуйида Гонконг ва Токио шаҳарларини урбанизациялашга муваффақиятли мисолларни кўриб чиқамиз.

Гонконг шаҳри мўъжизаси

«Гонконг урбанизацияси глобал даражада бўлган, жамоат транзит транспорти ҳисобидан ҳукумат бюджетига улкан фойда олиб келувчи Осиё шаҳарларидан бири ҳисобланади».

Гонконг шаҳрида муваффақиятга MRT Corporation Limited компанияси томонидан бошқариладиган “темир йўллар плюс мулкчилик” дастури туфайли эришилди. Темир йўл тармоғига, уни қўллаб-қувватлашга ва фойдаланишга йўналтирилган инвестицияларнинг ўзини оқлашига ерни нарх билан эгаллаб олиш меҳанизми сабабли эришилди. бу ерда давлат ерида қуриш ва унинг айрим қисмларини (метро бекатлари ёнидаги ва ундан юқори сатҳдаги ерлар) хусусий компанияларга лизингга бериш ҳуқуқи амалга оширилади.

Аввал бошиданоқ Гонконгда қурилишларни бошлашдан олдин ҳукумат битта бош режа ўрнига иккита турли режани жорий этди: умумий зоналаш режаси ва қурилишга рухсат билан стратегик режа. Иккала режа ҳам маҳаллий Режалаштириш департаменти томонидан Гонконг шаҳарсозлик кенгаши учун ишлаб чиқилганди.

Кенгаш вазифасига жамият саломатлиги, хавфсизлиги, қулайлиги ва умумий фаровонлигига урғу берган ҳолда энг оптимал ечимни танлаш кирганди. Қуйидаги суратда “темир йўллар плюс мулкчилик” дастурининг механизми тақдим этилган.

1-Расм. «Темир йўллар плюс мулкчилик» дастурининг механизми.

Хусусий қурувчи компания ушбу дастур бўйича шаффоф жамоат аукционлари орқали 50 йилга лизингга ер олади. Бироқ MRT давлат компанияси учун (юқоридаги схемада кўриниб турганидай) давлат ерни бўлғуси бозор қийматигача бўлган нархда ажратади. Бошқа мамлакатлар эса қуриш ҳуқуқини хусусий компанияларга бутунлай сотади, ушбу восита метро бекатлари атрофида тартибсиз қурилишларни назорат қилиш ва жамият манфаатларига амал қилиш имкониятини сақлайди.

Бугунги кунда MRT компанияси оладиган фойданинг ярмидан кўпи метро бекатлари атрофидаги йирик кўчмас мулк соҳасидаги фаолиятдан ва активларни узоқ муддатли бошқаришдан тушмоқда.

Токиода аҳвол қандай?

Токио дунёдаги энг катта  мегаполис ҳисобланади. Бу Осиёнинг глобал ишбилармонлик, маданий ва кўнгилочар маркази. Прогнозларга қараганда Токио 38,6 млн кишилик аҳолиси билан 2025 йилгача дунёнинг энг йирик мегаполиси позициясини ўзида сақлаб қолади.

«Пойтахт ҳудудини ривожлантиришнинг аниқ режасисиз ва барқарор ҳамкорлик муносабатларисиз урбанизация борасида  бундай муваффақиятга эришиш имкони бўлмасди».

Бироқ, Хитойнинг шаҳарни ривожлантириш бўйича марказлаштирилган тизимидан фарқли ўлароқ, япон шаҳарсозлик тизими фалсафаси давлатнинг минимал аралашувини ва хусусий мулкка бўлган шартсиз ҳуқуқларнинг қўллаб-қувватланишини кўзда тутади. Бу ерда темир йўлларга урғу билан ихчам шаҳарсозлик сиёсати барқарор ва тежамкор стратегияни яратишда муҳим роль ўйнаган.

2-Расм. Японияда шаҳарни қайта қуриш схемаси.

Япония ҳукумати хусусий мулкни “давлат эҳтиёжлари” учун олиб қўя олмаслиги сабабли темир йўл компаниялари, қурувчи компаниялар ва бошқа манфаатдор шахслар юқоридаги расмда кўрсатилган шартлар билан ерни сотиб олиш учун хусусий шахс билан келишишига тўғри келади.

Схемада кўриниб турганидай, қурувчи ташкилот хусусий мулкдорлар билан уларнинг ҳудудида қурилиш режалари ҳақида келишишга келганида, улар худди шу ернинг ўзида ўз тураржойларининг ўлчамига мутаносиб ўлчамда тураржой олиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, қурувчи компания мэриядан метрога инвестициялар эвазига баланд бинолар қуриш ҳуқуқини ҳам сотиб олади. Ўз навбатида, давлат ушбу шаҳарсозлик сиёсатини рағбатлантиради ва шаҳарнинг транзитга йўналтирилган тарзда ривожланишини қўллаб-қувватлаган ҳолда, темир йўл компаниясига ва қурувчи компанияга субсидиялар тўлайди. Вақт ўтиши билан бу субсидиялар қайтади ва бюджетга фойда келтиришда давом этади.

Ўзбекистон – гўзал табиатга, яхши яшашга муносиб бўлган меҳрибон ва меҳмондўст одамларга эга кўп миллатли ажойиб мамлакат. Бу ерда нафақат шаҳарларнинг, балки мамлакат ҳудудларининг барқарор ривожланишига кўмаклашиши мумкин бўлган муваффақиятли мамлакатларнинг урбанизация механизмларини жорий этишга уринишлар қачон бошланади, деган саволни бериш қолади, холос.

 

Анвар Мухамеджанов,

Архитектор-урбанист, Осиё Тараққиёт Банкининг стипендиати, Токио Университетининг магистри, халқаро ривожланиш ва минтақавий режалаштириш соҳасининг мутахассиси

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.