“Крокус”даги терактда жабрланганлар сони 382 кишига етди

хораса
Фото: РБК

Подмосковьедаги “Крокус Сити Холл” концерт залида юз берган теракт оқибатида 382 киши, шу жумладан, тўққиз нафар бола жабрланган. Бу ҳақда “ТАСС” ҳалокатлар тиббиёти марказига таяниб хабар берди.

Жабрланганларнинг кўпчилиги — 217 киши — амбулатор кўмак олган. Агентлик манбасига кўра, яна 165 киши касалхонага ётқизилган эди, аммо шуларнинг 96 нафарига аллақачон жавоб берилган.

Айни пайтда “Известия” ва “112” Телеграм-канали ўз манбаларига таяниб, жабрланганлар сони 551 кишига етгани ҳақида ёзмоқда.

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, теракт қурбонлари 143 кишини ташкил этмоқда.

Ҳалок бўлганлар орасида уч нафар Беларусь фуқароси борлиги ҳақида мамлакат элчихонаси хабар берган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.