АҚШ Украина ҳарбий ёрдамсиз ўз шаҳарларини топширишга мажбур бўлиши ҳақида огоҳлантирди

Авдеевка
Авдеевка. Фото: 47th Mechanised Brigade/Handout via REUTERS

Агар Вашингтон ҳарбий ёрдамни узайтириш ҳақида қарор қабул қилмаса, Украина қайси шаҳарларни ушлаб қолиш ҳақида қарорлар қилишга мажбур бўлади. Бу ҳақда Пентагон расмий вакили Сабрина Сингх маълум қилди.

“Агар қўшимча молиялаштириш бўйича сўров маъқулланмаса, Пентагон арсеналларидан бу ўта муҳим пакетларни тақдим эта олмаймиз, шунда Украина танлов қилиб, ўзида бор воситалар ёрдамида қайси шаҳарларни сақлаб қола олиши ҳақида қарор қабул қилишига тўғри келади”, — деди Сингх.

У Вакиллар палатасини Украина 61,4 миллиард долларлик қўшимча ҳарбий ёрдам пакетини зудлик билан маъқуллашга чақирди.

“Агар тажовузкор (агрессор) ўз қўшниси ҳудудига бостириб кириб, жазосиз қолаётган бир пайтда АҚШ бир чеккада қараб турса, тажовузкор ўз йўлида давом этади, Владимир Путин билан боғлиқ вазиятда эса бу бутун Европа хавф остида қолишини англатади”, — дея таъкидлади Сингх.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.