,

АҚШ ва Британия Яман бўйлаб 15 та авиазарба берди — ОАВ

Фото: EPA

АҚШ ва Буюк Британия Яманда яна хусийлар марраларига ҳужум қилди. Al Mayadeen телеканали маълумотларига кўра, Яман ғарбидаги Ҳудайда вилоятига 11 та, шимолдаги Саада вилоятига эса 4 та авиазарба берилган, деб ёзади “Коммерсантъ”.

АҚШ 2024 йил январидан буён Яман ҳудудига бир неча марта зарбалар берганди. Вашингтон буни хусийларнинг Қизил денгиздаги савдо ва ҳарбий кемаларига давомий ҳужумлари билан изоҳламоқда. Хусийлар шу тариқа Исроилга қарши урушда Фаластиннинг “ҲАМАС” ҳаракатини қўллаб-қувватламоқда.

Бундан аввал 3 февраль куни кечқурун АҚШ ва Буюк Британия қуролли кучлари Яман ҳудудидаги 36 та нишонга зарбалар берганди. Ҳужум Австралия, Баҳрайн, Канада, Дания, Нидерландия ва Янги Зеландия кўмагида амалга оширилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.