АҚШда энг кекса сиам эгизаклари вафот этди

Энг кекса эгизаклар Лори ва Жорж (собиқ Дори) Шаппелл 62 ёшида вафот этди, дея хабар беради Leibensperger дафн бюроси.

“Ридинглик 62 ёшли сиам эгизаклари Лори Л. Шаппелл ва Дори А. Шаппелл 2024 йил 7 апрель, якшанба куни Пенсильвания университети касалхонасида вафот этди”, — дейилади некрологда.

Улар 1961 йилда бирлашган бош суяклари билан туғилган, уларнинг мияси (фронтал ва париетал лоблар) ва қон томирлари 30 фоиз умумий бўлган.

Аввалига Лори ва Дори бир жинсли эгизаклар эди, аммо 2007 йилда Дори ўзини эркак деб била бошлади ва исмини Жоржга ўзгартирди.

Лори меҳнатга лаёқатли эди ва кантри-қўшиқчи сифатида карьера қилди, лекин Жоржнинг орқа мия билан боғлиқ муаммолари бўлган, опаси олиб юрадиган ногиронлар аравачасидан фойдаланган.

Гиннес рекордлар китобининг матбуот хизмати улар энг узоқ умр кўрган сиам эгизаклари бўлганини таъкидламоқда. Иккинчи ўринда 53 ёшгача яшаган россиялик Маша ва Даша Кривошляповалар туради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.