Алиев Москвадаги Ғалаба парадига бормайди

Архивное фото. Источник: Сайт Кремля

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги Ғалаба парадига бормайди. Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳам тадбирда қатнашмайди.

Москвадаги Ғалаба парадига Марказий Осиё давлатларининг камида учта президенти бориши ҳақида аввалроқ ёзган эдик. Сўз Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон президентлари ҳақида борган эди. Ўзбекистон президентининг парадда иштирок этиши ҳозирча номаълум.

“Шубҳасиз, Арманистон бош вазири парадга кела олмайди. Бу сафар Озарбайжон президенти Алиев ҳам қатнашмайди. У яқинда, том маънода 10 кун олдин, Москвага келди, у билан яқин алоқалар ўтказилди, президентлар ўртасида беш соатлик мулоқот бўлди. Бу эса айни вақтда Озарбайжонда Гейдар Алиев хотирасига бағишланган тантанали тадбир ўтказилаётгани билан боғлиқ”, — деди Россия президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Арманистон бош вазири 8 май куни Москвага келади ва ЕОИИ юбилей саммитига раислик қилади. Унинг Путин билан икки томонлама учрашуви ҳам режалаштирилган. Параддан сўнг Россия президенти Александр боғидаги номаълум аскар қабрига қўшма гул қўйиш маросимида иштирок этади. Кейин Кремлда парадда иштирок этган делегациялар раҳбарлари учун зиёфат ташкил этилади, дейди Ушаков.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.