Алла Пугачева Крокусдаги теракт ҳақидаги постидан сўнг Манижадан кечирим сўради
СССР халқ артисти Алла Пугачева «Instagram» ижтимоий тармоғида қўшиқчи Манижадан Крокус Сити Ҳаллдаги терактдан сўнг Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари аҳолиси учун эҳтимолий “оқибатлар” ҳақидаги пости тагида узр сўради.
Манижа бир кун аввал Крокусдаги терактни «очиқ ваҳшийлик» деб атаган ва бувиси буни кўрмаганидан хурсанд эканлигини қўшимча қилган. Хонанда ҳар ёзда Душанбега ташриф буюрган бувиси ҳақида гапирган видеосини чоп этган. Манижанинг сўзларига кўра,бувиси унга «фақат идишнинг сизга қараган томонидан овқатланишини» ўргатган. Тожиклар бир товоқдан палов ейиш одат тусига кирган, дея тушунтирган.
“Ушбу иборанинг фалсафаси шундан иборатки, одам камтар бўлиш ва тақдир берган нарсани қабул қилиш керак. Ва ҳеч қачон ўзингизга тегишли бўлмаган нарсани олиб қўйманг», – деган хонанда.
«Мени кечир!!!» — деб ёзган Пугачева видео остидаги изоҳларда.
Шарҳлар