NYT: Марказий разведка бошқармаси ИШИД томонидан теракт тайёрланаётгани ҳақида Россия махсус хизматларини огоҳлантирган

Представители таджикского народа возложили цветы у "Крокуса"
Источник: rg.ru

Нашр маълумотларига кўра, АҚШ элчихонаси эҳтимолий теракт ҳақида огоҳлантириш эълон қилишдан бир кун аввал Марказий разведка бошқармаси Россия расмийларига хусусий равишда огоҳлантириш юборган, унда теракт ИШИД-К томонидан тайёрланаётгани ҳақида маълум қилинган.

Вашингтон ва Москва ўртасидаги душманлик муносабатлари Қўшма Штатларга Россия расмийлари Америка разведкаси манбалари ва усулларини ўрганиши мумкинлигидан қўрқиб, зарур бўлгандан кўпроқ маълумот алмашишига тўсқинлик қилди, деб ёзади NYT.

Нашрнинг қайд этишича, Америка томонининг огоҳлантиришларидан сўнг Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари “Хуросон вилояти” жангарилари иштирокида синагогада теракт содир этилишининг олди олингани ҳақида хабар берган. Продюсер Иосиф Пригожиннинг айтишича, “Крокус”даги терактдан уч ҳафта олдин хавфсизлик чоралари кучайтирилган: “Улар ҳамма нарсани текширишган – концерт либосларини текширишган, барча сумкачаларни кўриб чиқишган”. “Крокус” ходимларига теракт содир бўлганида ўзини қандай тутиш кераклиги ҳақида кўрсатма берилган,

Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков NYT нашри маълумотлари ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтди ва нашр материалларига эҳтиёткорона муносабатда бўлишга чақирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.