Амстердам университети талабалари Исроилнинг Ғазодаги операциясига қарши намойишга чиқди
Исроилнинг Рафаҳдаги ҳарбий операцияси ҳақидаги хабарлар ортидан Амстердам университети талабалари норозилик сифатида стол, панжара ва ёғоч тагликлардан баррикадалар қуришни бошлади. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
Улар университетдан Исроил билан барча алоқаларни узишни талаб қилиб, бир нечта кампус биноларига киришни тўсиб қўйишди.
Намойишчиларнинг таъкидлашича, университет ишлашаётган Исроил институтлари «фаластинликларнинг зулмидан фойда олади».
Намойиш полиция томонидан тарқатилган.
Répression choquante à l’université d’Amsterdam contre le mouvement étudiant de soutien à Gaza.
Piétiner la liberté d’expression et d’association au service d’un génocide, c’est ça les fameuses valeurs européennes?pic.twitter.com/ASBt9zID2c
— Claude El Khal (@claudeelkhal) May 7, 2024
Шарҳлар