Арманистон Озарбайжон билан чегараларини делимитация қилишни бошлади

Фото: Media.az

2024 йил 23 апрелда Озарбайжон ва Арманистон чегарасида мамлакатлар эксперт гуруҳлари ердаги геодезик ўлчовлар асосида координаталарни аниқлаштириш жараёнини бошлади. Бу ҳақда Арманистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Чегарани делимитация қилиш Тавуш вилоятининг Баганис-Воскепар қисмида амалга оширилади.

Баёнотда айтилишича, “Баганис-Воскепар автомагистрали қўшни ҳудудда олиб борилаётган миналардан тозалаш ишларини таъминлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида яқин атрофдаги миналанган ҳудудларга киришига йўл қўймаслик мақсадида ёпилган”.

“Бугун Баганис-Воскепар участкасида делимитация ишларини олиб бориш режалаштирилган. Шунингдек, Арманистон Республикаси суверен ҳудудининг бир қисми Озарбайжонга ўтиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз. Бугун Арманистон-Озарбайжон алоқа линиясида ҳеч қандай ўзгаришлар режалаштирилмаганини таъкидлаймиз. Чегара белгилангач, чегара чизиғини қўриқлаш Арманистон Чегара қўшинларига ўтказилади”, — дея хабар бермоқда “ТАСС”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.