Арманистонда кучли ёмғир туфайли сув тошқинлари бошланди

Фото: спутник

Арманистоннинг шимоли-шарқида Дебед дарёси ўз ўзанидан тошиб чиқди. Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, бир киши ҳалок бўлган, бир қишлоқнинг 70 нафар аҳолиси эвакуация қилинган.

Жабрланган ҳудудларда қидирув-қутқарув ишларида 30 нафар жанговар экипаж ва 324 нафар қутқарувчи иштирок этмоқда.

Ҳозиргача маълум бўлган нарса:

  • Сел оқибатида Ванадзор-Алаверди автомобиль йўлининг 31-км қисми сув остида қолган, узунлиги қарийб 50 м бўлган қисми вайрон бўлган.
  • Айрум бекати яқинидаги кўчада бир қанча уйларни сув босган, Шноғ қишлоғидан Теғут йўналишидаги йўлда Опел русумли автомашина дарёга тушиб кетган (дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган).
  •  Айрум-Алаверди трассасида битта оғир юк машинаси тиқилиб қолган (у бутунлай сув босган, салонда икки фуқаро бор), Алаверди шаҳридаги уйлар ва омборхоналар сув остида қолган. Дастлабки маълумотларга кўра, бир қария дарёга тушиб кетган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
  • Алаверди маҳалласининг Каркоп қишлоғи ҳудудида, Дебед дарёси бўйида кўприк қулаб тушган. Қишлоқ сув остида қолган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.