Чехия ўзининг биринчи F-16 қирувчи симуляторини Украинага топширди
Чехия ўзининг биринчи F-16 қирувчи симуляторини Украина ҳарбий-ҳаво кучларига топширди. Бу ҳақда Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчук маълум қилди.
Симулятор тактик авиация бригадаларидан бирига топширилган. Унинг асосий модули украиналик мутахассислар томонидан синовдан ўтказилиб, ишга тайёрланмоқда.
Олесчук Украинага авиация компонентини мустаҳкамлашда ёрдам бераётган барчага миннатдорчилик билдирган.
“Албатта, биз F-16 самолётларидан ташқари, ёшларимиз учун кучли ўқув ва моддий базани яратишимиз керак. Мен иттифоқчиларимизни ушбу ташаббусда иштирок этишга чақираман”, – деди Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони.
Бироз аввал Франция Украинага муддати ўтган (лекин фойдаланишга яроқли) “Scalp” ракеталарини етказиб бериши ҳақида ёзган эдик.
Шарҳлар