Дания Украинага бор артиллериясини етказиб берган
Дания бош вазири Метте Фредериксен хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида маълум қилишича, мамлакат Украинага “ўзининг ҳамма артиллерияси”ни берган, деб ёзади Jyllands-Posten газетаси. Бош вазир сўзларига кўра, Евроиттифоқ мамлакатлари Украина учун етарлича ҳаракат қилмаяпти.
“Дания томонидан биз барча артиллериямизни хайрия қилдик. Дўстлар, мен бу ҳақда гапиришдан афсусдаман, аммо Европа омборларида ҳали ўқ-дорилар бор”, — деди Фредериксен.
У Украинани махсус ҳарбий операция бошланганига икки йил тўладиган бир вақтда ҳарбий етказмалар билан таъминлашга чақирди. Гап ўқ-дорилар, артиллерия, узоқ масофали ракеталар, учувчисиз учар қурилмалар, F-16 қирувчилари ҳақида бормоқда.
Метте Фредериксен таъкидлашича, қисқа муддатли истиқболда Евроиттифоқ Украинага ўзи эҳтиёжманд бўлган нарсаларни бериши керак, “узоқ муддатли истиқболда эса Украинани Евроиттифоқ ва НАТО альянсида олқишлаб кутиб олиш керак”.
Шарҳлар