ISW: Россия Мудофаа вазирлигидаги ўзгаришлар — давомли урушга тайёргарлик белгиси
Россия Мудофаа вазирлигидаги ўзгартиришлар ва Сергей Шойгунинг Андрей Белоусов билан алмаштирилиши шундан гувоҳлик берадики, Россия президенти Владимир Путин Украинада давомли урушга ва келажакда НАТО билан қарама-қаршиликка тайёргарлик учун чоралар кўряпти. Бу ҳақда Америка Урушни тадқиқ қилиш институти (ISW) маърузасида айтилади.
Белоусовнинг мудофаа вазири лавозимига тайинланиши давомли низо учун барча иқтисодий шароитларни яратишга уриниш доирасидаги муҳим воқеа ҳисобланади, деб таъкидлайди экспертлар. Белоусовнинг ҳарбий тажрибаси йўқ, аммо буни аномал деб атаб бўлмайди, чунки Шойгу ҳам армияда хизмат қилмаган.
Белоусовнинг иқтисодий ривожланиш вазири лавозимида қарийб ўн йил ишлагани ва турли инновацион лойиҳаларни, шу жумладан, дронлар ишлаб чиқиш лойиҳаларини бошқаришдаги иштироки уни Шойгу даврида коррупцияда айбланган ва қаттиқ танқид қилинган идора раҳбарлигига тайёрлади, дейилади хабарда.
Белоусов самарали технократ обрўсига эга, шунингдек, манбаларга кўра, унинг Путин билан муносабатлари яхши.
Путин, катта эҳтимол билан, Белоусовнинг тажрибасидан ҳарбий ва иқтисодий сиёсатни бирлаштиришда фойдаланмоқчи. Ушбу саъй-ҳаракатлар Кремль Украинада давомли урушга тайёрланишда давом этаётганидан дарак беради, дея хулоса қилади ISW экспертлари.
Шарҳлар