Татаристонга ҳужум қилган дрон ҳақида тафсилотлар пайдо бўлди

Фото: insiderUKR

Татаристонга Украинанинг UJ-22 Airborne учувчисиз учар қурилмаси ҳужум қилган. Бу ҳақда Россия ОАВлари хабар бермоқда. Ушбу зарбдор мажмуа Украинанинг Ukrjet компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Дрон бортида 20 кг портловчи модда таший олади, қанотлари қулочи 4,6 метрга, парвоз масофаси эса 800 километрга тенг. Украина Қуролли кучлари арсеналига 2020-йилда киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия таркибига кирувчи Татаристон республикасининг Елабуга ва Нижнекамск шаҳарларидаги корхоналарга дронлар ҳужум қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, олти киши жабрланган. Жиддий вайронагарчиликлар бўлмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.