ЕИ июль ойида Украинага РФ активларидан тушган даромадни бериши мумкин

евро
Фото: Avesta

Европа Комиссияси Украинага АҚШ томонидан молиявий ёрдамнинг заифлашиши фонида Россия Федерациясининг музлатилган активларидан тушган фойдадан Киевга 2 дан 3 миллиард еврогача маблағ ўтказишни режалаштирмоқда. Агар Европа Иттифоқининг барча давлатлари бу таклифни қўллаб-қувватласа, биринчи транш июль ойида юборилади.

Брюссель Бельгиянинг Euroclear компаниясидаги музлатилган Россия активларидан олинган соф фойданинг 97 фоизидан фойдаланишни ва уларни Европа Иттифоқи бюджетига ўтказишни кутмоқда. Пуллар “кейинчалик турли келишувларга мувофиқ Украина манфаатлари йўлида ишлатилиши мумкин”. Февраль ойида Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен уларни Украина Қуролли кучлари учун қурол сотиб олишга сарфлашни таклиф қилган эди.

2027 йилга келиб Россиянинг музлатилган активларидан олинадиган 20 миллиард евролик фойда мусодара қилиниши кутилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.