Агар Молдова минтақага ўз қўшинларини киритса, Гагаузия Россияга мурожаат қилади
Молдова республикаси таркибидаги Гагаузия автоном ҳудудий бирлиги раҳбари Евгения Гуцул маълум қилишича, агар Гагаузия ўз мустақиллигини эълон қилганига жавобан, Молдова у ерга ўз қўшинларини киритса, ҳудуд ёрдам сўраб ҳаммага, шу жумладан, Россияга мурожаат қилади. Бу ҳақда у “РИА Новости”га маълум қилди.
“Бунгача бориб етмайди, деб умид қиламан. Ҳукуматимизнинг соғлом ақлига умид қиламан. Аммо агар шунгача бориб етса, биз барча мамлакатларга, албатта Россия Федерациясига ҳам мурожаат қиламиз”, — деди Гуцул.
Аввалроқ сиёсатчи Россия президенти Владимир Путин ўтган ойдаги учрашувда уни РФ бу ҳудудни доимо қўллаб-қувватлашига ишонтирганини айтганди. Гутсулнинг сўзларига кўра, Молдова қанчалик автономияга қарши боришига қарамай, Россия Гагаузияни иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.
Шунингдек, у Россия президенти учун учрашишдан жуда хурсанд бўлганини айтган ва бу учрашув сўнггиси бўлмаслигига умид қилган эди.
Ўтган ҳафта Гуцул агар Молдова ҳукумати Руминия билан бирлашишга қарор қилса, Гагауз автономияси Молдовадан ажралиб чиқиш жараёнини бошлаши ҳақида огоҳлантирган эди.
Шарҳлар