Озарбайжоннинг Келбажар туманидаги позициялари ўққа тутилди

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги республика армиясининг Келбажар туманидаги позициялари Арманистонга туташ ҳудуддан ўққа тутилгани ҳақида хабар берди.

“9-апрель куни тахминан соат 10:40 да Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари Келбажар туманининг Истису аҳоли пункти йўналишида Озарбайжон армиясининг позицияларини ўқотар қуроллардан ўққа тутди”, – дейилади хабарда.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Озарбайжон қуролли кучларининг ушбу йўналишдаги бўлинмалари тегишли жавоб чораларини кўрган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.