Галкин ўзининг “хорижий агентлар” рўйхатидан чиқарилиши рад этилишига қарши шикоят келтиришга ҳаракат қилмоқда

Фото: Газета.Ru

“Хорижий агент” сифатида тан олинган шоумен Максим Галкин ўзини “хорижий аагентлар” реестридан чиқарилиши рад этилиши юзасидан судга кассация шикоятини тақдим этди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар беради.

Галкин M.A.нинг фуқаролик маъмурий иши бўйича кассация шикояти тақдим этилди“, дейилади Москва умумий юрисдикция судларининг расмий порталида.

Ўтган ёзда Галкиннинг вакили шоуменни “хорижий агентлар” рўйхатидан чиқариб ташлашга ҳаракат қилганди, аммо Замоскворецкий суди Адлия вазирлигини қўллаб-қувватлади ва апелляция бу қарорни тасдиқлади.

Энди Галкиннинг шикояти умумий юрисдикциянинг иккинчи кассация суди томонидан кўриб чиқилади, аммо кўриб чиқиш санаси ҳали белгиланмаган.

Галкин 2022 йилда Россияни тарк этди, махсус ҳарбий амалиётни омма олдида қоралади ва оиласи билан Исроилга кўчиб ўтди. Ўша йилнинг сентябрь ойида Адлия вазирлиги уни Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини танқид қилгани ва чипталар савдосидан тушган маблағни қочқинларга ёрдам бериш учун йўналтиргани сабабли уни “хорижий агентлар” реестрига киритди.

Россия Адлия вазирлигининг фикрича, Галкин “сиёсий фаолиятни амалга ошираётганда” Украинадан маблағ олган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.