,

Хитой ядровий қудратини оширмоқда — тадқиқот

Фото: EPA

Хитой арсеналида 500 та ядровий жанговар каллаклар бор, ишлаб чиқарилиш жараёнида бўлганлари эса ундан ҳам кўп. Бу ҳақда америкалик атомшунос олимлар тадқиқотида айтилади.

Таъкидланишича, сўнгги беш йил мобайнида Хитой ўзининг жорий ядровий модернизация дастурини сезиларли равишда кенгайтириб, ҳар қачонгидан кўра кўпроқ турдаги ва кўпроқ миқдордаги ядровий жанговар ўқларни ишлаб чиқарган.

“Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, Хитой қўл остида ҳозир тахминан 500 та ядровий жанговар каллаклар бор, бундан ҳам кўпроқ ўқ эса ишлаб чиқарилиш жараёнида. Хитой тўққизта ядро мамлакати орасида ядро арсенали энг тез ўсиб бораётганларидан биридир”, — дейилади “Хитой ядро қуроли 2024” номи остидаги тадқиқотда.

Хитой ер усти ва денгиз базасига эга баллистик ракеталар ва бомбардимончи самолётлар томонидан ташиладиган қарийб 440 та ядровий жанговар каллакни ишлаб чиқарган. Тахминан яна 60 таси ҳам катта эҳтимол билан яратилган. Бундан ташқари, ундан ҳам кўпроқ миқдордаги каллаклар ишлаб чиқариш жараёнида турибди, улар турли базаларга эга ракеталар ва бомбардимончиларни жиҳозлаш учун мўлжалланган.

Айни пайтда Хитойда 216 та ўртача радиусли ракета, 134 та қитъалараро баллистик ракета, сувости кемаларда жойлашган 72 та баллистик ракета ҳамда 20 та стратегик бомбардимончилар бўлиб, улар жами 438 та ядровий жанговар каллакларни таший олади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.