Польша Россия узоқ авиацияси фаоллиги туфайли, ўз қирувчиларини ҳавога кўтарди
Россия узоқ авиацияси фаоллиги туфайли, Польша навбатчи ҳарбий самолётларини ҳавога кўтарди. Бу ҳақда Польша армияси тезкор қўмондонлигига таяниб, “РБК” хабар бермоқда.
Таъкидланишича, тунда Россия узоқ авиациясининг интенсив фаоллиги кузатилган, у Украина билан боғлиқ бўлган. Польша хавфсизлигини таъминлаш учун барча чоралар кўрилган, ҳарбийлар доимий равишда вазиятни кузатиб бормоқда, дейилади қўмондонлик хабарида.
26 апрель куни кечқурун бутун Украина ҳудудида ҳаво тревогаси эълон қилинди. Ивано-Франковск, Тернополь ва Хмельницкий вилоятларида портлашлар юз берди.
Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар Украинанинг фақат ҳарбий ва энергетика объектларига ҳамда улар билан боғлиқ инфратузилмага берилаётганини даъво қилмоқда.
Йил бошидан буён Польша тезкор қўмондонлиги Россия самолётлари туфайли ўз авиациясини кўп марта ҳавога кўтарган.
Шарҳлар