“Исломий давлат” “Крокус”даги терактни “охирги йилларда амалга оширилган энг шафқатсиз ҳужум” деб атади
Террорчиларга яқин бўлган «Амак» агентлиги номидан тарқатилган баёнот террорчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини кузатувчи SITE гуруҳи эътибор қаратган. Хабарда айтилишича, «Исломий давлат» жангарилари 22 март куни «катта насронийлар оломонига мувофиқлаштирилган ҳужум уюштирган».
Ҳужумда автомат, тўппонча, пичоқ ва “молотов коктейли” билан қуролланган тўрт нафар жангари иштирок этган. Ҳужум олдидан жангарилар бу жойни кузатган.
Хабарда айтилишича, уч жангари залдаги одамларга қарата ўт очган, гуруҳнинг тўртинчи аъзоси эса биноларга ўт қўйган. Унда айтилишича, ҳужум оқибатида “камида 300 киши ҳалок бўлган ёки яраланган ва воқеа жойида катта ёнғин чиққан”.
“Амак” манбаларининг қўшимча қилишича, “ҳужум исломий давлат ва исломга қарши курашаётган давлатлар ўртасидаги шиддатли урушнинг оддий контекстида содир бўлган”.
Аввалроқ АҚШ расмийлари “Крокус”даги теракт “Исломий давлат” гуруҳи томонидан уюштирилгани ҳақида хабар берган эди. Бу ҳақда New York Times ва CBS News ёзганди.
Газета суҳбатдошларидан бири айтганидек, март ойида Қўшма Штатлар «Исломий давлат» аъзолари Москвага ҳужум қилишни режалаштиргани ҳақида разведка маълумотларини тўплаган. АҚШ аксилтеррор хизмати вакилларининг сўзларига кўра, ИШИДнинг Европада теракт уюштиришга қилган уринишларининг аксарияти бартараф этилган, гуруҳ аъзолари айнан Россияга эътибор берган.
Шарҳлар