Иссиқкўл тоғларида тўрт нафар Чехия фуқароси ҳалок бўлди

Фото: 4sport

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Жиргалан қишлоғида Чехия ва Словакиядан келган бир гуруҳ экстремал спортчилар қор кўчкиси остида қолди, тўрт киши ҳалок бўлди.

Гид Андрей Ерохин ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилишича, воқеа “Балкон” секторининг шимоли-ғарбий қияликларида юз берган. Айни пайтда жасадларни эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси — Чехия фуқаролари. Спортчилар мамлакатга тоғларда учиш учун келган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.