Иваново яқинида Ил-76 ҳалокатга учраган жойда 14 та жасад топилди
Бу ҳақда “112” Телеграм-канали ёзади. Уларнинг шахси аниқланмоқда.
Ҳарбий идора маълумотларига кўра, ҳалокатга учраган самолёт бортида саккиз нафар экипаж аъзоси ва етти нафар йўловчи бўлган. “Ҳодиса жойидан олинган хабарга кўра, фалокатга самолёт ҳавога кўтарилаётган пайтда унинг двигателларидан бирида ёнғин келиб чиқиши сабабчи бўлган”, — дейилади хабарда.
Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти А-50 разведкачи самолётлари жойлашган Ивановодаги “Северный” аэродромидан ҳавога кўтарилганидан сўнг ҳалокатга учраган.
Улашиш:
Шарҳлар