Эрон уран ҳажмини қисқартирди, бироқ ҳамон атом бомбаси яратишга қодир
Эрон сўнгги уч ой ичида ўзининг деярли қурол урани даражасигача бойитилган уран захираларини қисқартирди, деб хабар беради Bloomberg Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ)нинг ёпиқ ҳисоботига таяниб.
БМТ инспекторлари хабар қилишича, Эронда юқори даражада бойитилган уран ҳажми ноябрдан буён 5 фоизга қисқарган. Аммо бу мамлакатнинг бир-икки ҳафта ичидаёқ бир нечта атом бомбаларини яратиш қобилиятига тўсқинлик қилмайди.
МАГАТЭ ҳисоботида айтилишича, Эрон ўз захираларининг бойитилганлик даражасини пасайтириш учун “60 фоизгача бойитилган 31,8 кг уранни камроқ концентрацияли материал билан аралаштирган”, натижада 60 фоизгача бойитилган уран ҳажми 128,3 килограммда 121,5 килограммгача қисқарган.
Шарҳлар