Кремль Қорабоғдан Россия тинчликпарвар кучларини олиб чиқиб кетиш бошланганини тасдиқлади
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия тинчликпарвар кучлари Озарбайжоннинг Қорабоғ ҳудудидан олиб чиқилиши бошланганини тасдиқлади.
«Ҳа, бу тўғри», – дея жавоб берди у пресс-колл пайтида.
Россия тинчликпарвар кучлари Озарбайжон, Арманистон ва Россия ўртасида 2020 йил 10 ноябрда имзоланган уч томонлама келишув асосида Қорабоғда турган эди. Келишувларга кўра, тинчликпарвар кучлар 2025 йилгача ушбу ҳудудда бўлиши керак эди.
Контингент таркибига ўқотар қуроллар, 90 та бронетранспортёр ва 380 та автомобиль ва махсус техника билан жиҳозланган 1960 нафар ҳарбий хизматчи кирган.
Улашиш:
Шарҳлар