Лондон Украинага TAURUS ракеталарини етказиб беришда ёрдам қилишни таклиф этмоқда – ТИВ раҳбари

Дэвид Кэмерон
Источник фото: ЕРА

Буюк Британия Германия ҳукуматига Украинага узоқ масофага учувчи ракеталарни етказиб бериш ғояси билан боғлиқ “қизил чизиқлар”ни кесиб ўтиш эҳтимоли ҳақида камроқ ташвишланишда ёрдам беришга тайёр, деди ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон.

Дипломат Süddeutsche Zeitung нашрига берган интервьюсида бундай ёрдам вариантларидан бири айланма етказиб бериш бўлиши мумкинлигини таъкидлади – Берлин TAURUS ракеталарини Лондонга беради, Лондон эса ўз навбатида Киевга аллақачон Украина қуролли кучлари томонидан қўлланилаётган Британиянинг Storm Shadow  ракеталарини етказиб беради.

Кэмерон, шунингдек, TAURUS ракеталарини етказиб бериш эскалацияга ҳисса қўшиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни рад этди: “Ушбу қуролдан фойдаланиш бўйича чегараларни (масофа бўйича – таҳр.) ўрнатиш мумкин”.

Аввалроқ Германия канцлери Олаф Шольц, бошқлар қаторида, агар TAURUS “нотўғри қўлланса”, ракета “Москвадаги бирон-бир нишонга тегиши” мумкинлиги сабабли у билан таъминланишдан бош тортган эди. Кэмероннинг сўзларига кўра, Лондон Киев бу борада ҳамкорлар билан келишувларга амал қилишига шубҳа қилмаяпти.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.