Лукашенко: «Президент бўлиб туғилиш керак»

лукашенко
Фото: гугл

Беларусь президенти Александр Лукашенко республикани бошқара оладиган бошқа одамларни билмаслигини айтди. Унинг фикрича, президент бўлиб туғилиш керак.

“Кеча мен бу ҳақда ўйладим: ким? Мана мен келсам, айтасиз: менга қара, бу вазиятда кимни қўллаб-қувватлашни маслаҳат бер дейсиз. Ростини айтсам, билмайман”, – дейди Лукашенко.

Беларусь президентининг техника олий ўқув юртлари талабалари билан учрашуви акс этган видеоёзув Беларусь давлати раҳбари матбуот хизматига яқин бўлган “Пул первого”  Телеграм-каналида жойлаштирилди.

Унинг фикрига кўра, президент «бўлиб туғилиш керак» ва бу даражадаги лавозимни эгаллаш учун номзод алоҳида фазилатларга эга бўлиши керак.

«Алоҳида фазилатлари меникидан анча юқори бўлиши керак…. Энди, бу фазилатларнинг барчаси бир одамда жамланганида, у инсон ноёб бўларди», дейди Лукашенко.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.