Новосибирскда суд маҳбусни сув қайнатиш асбоби билан зўрлаган ФЖИЭХ ходимларига қўйилган айблов ҳукмини бекор қилди

Суд
Источник: unsplash.com

Новосибирскнинг бешинчи апелляция суди маҳбус Кежик Ондарнинг қийноқлари бўйича ўтган йили тўрт йилдан беш йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган беш нафар Федерал жазони ижро этиш хизмати (ФЖИЭХ) ходимига нисбатан ҳукмни бекор қилди. Бунга инсон ҳуқуқлари бўйича “Заправка 38” лойиҳаси эътибор қаратади.

Иш прокуратурага қайтарилди. Ушбу қарор айнан нима билан боғлиқлиги суднинг веб-сайтида кўрсатилмаган. Ҳукмни бекор қилиш учун асос сифатида “Жиноят-процессуал қонунчилигини сезиларли даражада бузиш” кўрсатилган.

2020 йилда Ондар жазони ўтаётган Ангарадаги 15-сонли қаттиқ тартибли колонияда тартибсизлик содир бўлади. Шундан сўнг, баъзи маҳкумлар ФЖИЭХнинг бошқа муассасаларига ўтказилади ва қийноққа солинаади. Ондар 1-сонли тергов ҳибсхонасига тушади. Уни боғлаб, илиб қўйишади, сув сепиб, электр токи билан қийнашади ва сув қайнатиш асбоби билан зўрлашади. Ондарга тўғри ичак ёрилиши ташхиси қўйилган. Эркак икки марта операция қилинган ва ногирон бўлиб қолган.

2023 йил август ойида суд 1-сонли тергов изоляторининг беш нафар ходимини Ондарни қийнашд айбдор деб топди. Маҳкумлар орасида 1-сонли тергов изолятори тезкор бўлимининг собиқ бошлиғи Максим Вольф, катта терговчи Андрей Мелентьев, навбатчи гуруҳи кичик инспектори Максим Данчинов, тергов изолятори бошлиғининг навбатчи ёрдамчиси Евгений Шадаев ва ФЖИЭХ ходими Андрей Москвитин ҳам бўлган.

Уларга нисбатан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (Жиноят кодекси 286-моддаси 3-қисми) бўйича айблов қўйилган. Вольф беш йилга, қолганлари тўрт йилга озодликдан маҳрум этилган.

Жабрланувчининг адвокати Дмитрий Дмитриевнинг айтишича, жазо жуда енгил, шунинг учун уларнинг устидан шикоят қилишмоқчи.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.